Франциялик ихтирочи ўзининг учар тахтасини намойиш этди… (ВИДЕО)

0

 

Бу қувонарли ва ҳаяжонли воқеа Франциянинг Париж шаҳрида содир бўлди. 14 июл куни Бастилия Франция таркибига киритилган кунга бағишланган ҳарбий парад чоғида ихтирочи Фрэнки Запата ўзи яратган учар тахтада парвоз қилиб, ҳатто, мамлакат президенти Эммануэль Макронни ҳам қойил қолдирди. Бу ускуна «Flyboard Air» — Ховерборд деб аталиб, унга бешта реактив мотор ўрнатилган. Ихтирочи парвоз жараёнида бир қўлида винтовкага ўхшаш қурол турини тутган ҳолда Париж осмонини айланиб учди. Макрон жанобларининг айтишича, ушбу ихтирони шахсан ўзи қўллаб-қувватлаган. Сабаби, ускуна француз ҳарбийлари учун жуда қулай ва жанговар ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, француз армиясининг фахри ҳам дейиш мумкин.

Айрим интернет ишқибозлари ускунани Яшил Гоблинга қиёслашди. Запатунинг ўзига эса Темир Одам деб от қўйиб олишди.