Ломаченко – Кэмпбелл ўртасидаги илк нигоҳлар тўқнашуви ноодатий тарзда ўтказилди (+видео ва фото)

0

Вазн тоифасидан қатъий назар ҳозирда дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида етакчи бўлиб турган украиналик Василий Ломаченко (13-1, 10 КО) жорий йилнинг 30 августида британиялик Люк Кэмпбеллга (20-2, 16 КО) қарши жанг ўтказади.

Ушбу баҳс вакант бўлиб турган WBC камари учун бўлиб ўтади. Ломаченко эса WBA Super ҳамда WBO титулларини ҳимоя қилади. Мазкур жанг олдидан боксчилар ўртасида биринчи нигоҳлар тўқнашуви бўлиб ўтди. Маросим ноодатий тарзда, яъни рингда ўтказилди. Тадбирни эса машҳур бошловчи Майкл Баффер олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Ломаченко – Кэмпбелл ўртасидаги жанг Британиядаги О2 аренада ўтиши кўзда тутилган.