ҚОВОҚ МАҒИЗИ ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ВА АРТРИТДАН АСРАЙДИ…

0

 

Ошқовоқ мағизи таркибида Омега-3, Омега-6 ёғ кислоталари бор. Улар нафақат артритга учраганларни оғриқдан халос қилади, балки бу хасталик ривожланишини ҳам тўхтатади.

Ошқовоқ мағизидаги оқсиллар очлик ҳиссига маълум вақт барҳам бериб, одамни кўп овқатланишга қўймайди. Бу озишни истаганлар учун айни муддао деганидир.

Ошқовоқ мағизи сийдик ҳайдовчи восита сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сийдик қопидаги функциялар бузилишини бартараф этади. Улар ошқозонда овқат ҳазм бўлишини ҳам яхшилайди.

Ошқовоқ мағизи қондаги қанд миқдорини назоратда ушлайди. Организм инсулин ишлаб чиқаришини доимий равишда бир меъёрда ушлаб туради.

Саломат бўлинг!!!