Россия раҳбарини ҳақоратлагани учун икки ойга ишдан четлатилган телебошловчи яна телеканалга қайтмоқда…

0

 

Грузиядаги «Рустави-2» телеканали бошловчиси Георгий Габуния бундан икки ой бурун Россия президенти Владимир Путинни муаллифлик кўрсатувларидан бирида куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганди. Ўшанда бу масалага Грузия президенти ва бош вазири ҳам аралашган. Габуния икки ой муддатга эфирдан четлатилган. Яқинда телеканалнинг янги бош директори Паата Салия телебошловчи шу кунларда ишга қайтишини расман маълум қилди.

У яна таъкидлаб ўтдики, «Рустави-2»нинг янги эгаси Кибар Халваши муҳарририят ичкарисидаги ишларга аралашмайди.

Ўшанда Габуниянинг Путинга қарата айтган ҳақоратли сўзлари Москвада ҳам, Тбилисида ҳам катта шовқин ва жанжалларга сабаб бўлган. Аммо телеканал раҳбарлари барибир Габунияни ишдан бўшатишни исташмади. Икки ой муддатга эфирдан четлатишди холос.