Avengers: Endgame пул ишлаш борасида Avatar’ни ортда қолдириши кутилмоқда

0

Режиссёр Жеймс Камеруннинг Avatar фильми сўнгги 10 йил давомида энг кўп пул ишлаган ($2.7 миллиард) сифатида кўриб келинар эди. Бироқ Marvel студиясининг Avengers: Endgame (Қасоскорлар: Интиҳо) картинаси ушбу ҳафтада Avatar’ни ортда қолдириши кутилмоқда.

Ўтган жума кунги рақамлардан аён бўлишича, Қасоскорлар: Интиҳо Avatar’дан атиги ярим миллион доллар ортда қолмоқда.

Бироқ кузатувчилар ўн йил олдинги инфляция билан солиштирганда, Avatar барибир олдинда эканини таъкидлайди.

BBC.COM