Қирғизистон-Тожикистон чегарасида икки томонлама отишмалар юз берди. 5 киши яраланди…

0

 

Бунга Ворух қишлоғига кираверишга тожиклар байроқча илиб қўйишганди. Бу қирғизларга ёқмабди. Ўртада жанжал бошланди. Жанжал отишмага айланди. Икки миллат ўртасидаги отишмалар оқибатида беш киши оғир яраланди.

Ҳозир отишмалар содир этилган чегара ҳудудда Қирғизистон ҳарбий бўлинмалари турибди. Икки давлат вакиллари жанжал урчиб кетмаслиги масаласида ҳаракатлар содир этмоқда.

Айтишларига қараганда, худди шу икки давлат чегарасида тез-тез жанжаллар, отишмалар, муштлашувлар бўлиб тураркан.