Роналдуга қўйилган барча айблар олиб ташланди

0

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга америкалик модель Кэтрин Майорга томонидан қўйилган зўрлаш бўйича айбловлар асоссиз деб топилди.

Невада штатининг Кларк полиция округи Роналдунинг иши бўйича расмий баёнот берди.

«Ҳозирда мавжуд бўлган маълумотлардан келиб чиқиб, текширувлар натижасига кўра, Криштиану Роналдуга қўйилган айблар етарли далилларга эга эмаслиги аниқланди. Шу сабаб, унга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмайди», – дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Майорга ўтган йили Роналдуни зўрлашда айблаган. Унинг кўрсатмасига бўйича воқеа 2009 йили Лас-Вегасда бўлиб ўтган ва португалиялик форвард 2010 йилда Кэтринга жим юриши учун 375 минг доллар тўлагани айтилганди.