Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 24 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун пул масаласида эътиборли ва сергак бўлишингиз талаб этилади. Тўғри, дори-дармон, озиқ-овқат харид қилишда пулни тежашингиз шарт эмас, фақат қимматбаҳо буюмлар харид қилишга шошилмасангиз бас. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун муҳаббатдаги азалий орзуингиз ушалиши кутилмоқда. Лекин бунинг учун уйда ўтириш эмас, кўчага чиқиб атрофдагилар билан мулоқот қилиш зарур бўлади. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

24 июл куни мақсадингиз битта бўлиши керак. Ишхонадаги ишларни бажариш орқали ижобий натижага эришиш. Майли, иш майда бўлсин, зерикарли кечсин, аммо моддий манфаат кўришингиз шарт. Айримлар аллергик хасталикдан безовта бўлишлари мумкин. Атир-упадан вақтинча фойдаланмай, янги маҳсулотларни синовдан ўтказмай туришингиз лозим. Шунда аллергия сизни четлаб ўтган бўларди. Овқатланишда меъёрни билинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Омад калити қўлингизда. Бундан кейинги вазифангиз бу калитни кўз қорачиғидек асрашдан иборат бўлиши керак. Кун давомида ҳамкасблар билан зиёфатга боришингиз кутилади. Зиёфатда ҳеч кимга келгуси режаларингизни ошкор этманг. Саломатлигингиз панд бера бошлаяптими? Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошладингизми? Режимга риоя қилган ҳолда овқатланинг, витаминлар ичинг, спорт билан шуғулланишга одатланинг. Мана шулар сизни лоҳаслик чангалидан олиб чиқа олади. Қуёш тиғида камроқ юринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

24 июлда сизга машина, квартира ва бир даста пул зарур бўлади. Бу албатта сизнинг орзуингиз. Имкон топсангиз, ўзга сайёраларга саёҳат уюштиришни хоҳлайсиз. Шахсий ҳаётингизда қариндошлар сиздан уй таъмирини талаб қила бошлашади. Аммо асабийлашишингиз тавсия қилинмайди. Чунки бу иш масаласида ташаббус ўзингиздан чиққан. Демак, сукут сақлашингиз ва имкон топиб бу талабни адо этишингиз қолди холос.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Иш жойингизда шовқинли, жанжалли, баҳсли лаҳзалар кўзга ташланиши мумкин. Сиз уларнинг барчасига хотиржам муносабатда бўлинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда йўналишни илкис ўзгартиришингиз керак. Мартабани ошириш, янги лавозимга эга бўлишингизга ҳали эрта. Айримлар кечқурун олис сафарга отланади. Оила қурмаган бўлсангиз, сафар давомида орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз ҳам мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 июл куни ўзингизга ташқаридан туриб разм солинг. Шунда кўп нарсаларни тушуниб етасиз. Бировларни танқид қилиш фикридан йироқ бўлинг. Харажатларни камайтириб, даромадни кўпайтириш пайида бўлинг. Бу иш қўлингиздан келади. Хоҳиш бўлса бас. Бугун спорт билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Овқатланишда режимни бузманг. Меъёрни билинг. Шунда сиздан бахтли инсон бўлмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Тақдир сизга бугун шундай бир қудрат ато этадики, у эътибор, сергакликни ўзида мужассам этади. Сизни алдаш, чув тушириш, чалғитишнинг сира имкони бўлмайди. Башарти банкдан кредит олган бўлсангиз, катта хатога йўл қўйибсиз. Молиявий муаммоларингиз бир баробарга ошиши кузатилади. Қариндошлар билан янада мулойим муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Майли, уларнинг қайсидир бири жаҳлингизни қўзғаётган бўлса ҳам хотиржамликни қўлдан бой берманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 июлда ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни кенг омма эътиборига ҳавола эта бошлайсиз. Шу нарса янги дўстлар орттиришингизда ҳам асқотиши мумкин. Бугун турли курсларга, семинарларга бориш ва саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланиш ҳам халал бермайди. Меҳнат таътилига чиқиш ҳозирча орзулигича қолади. Зиммангиздаги энг масъулиятли ишларни адо этмагунча сизга меҳнат таътилига чиқиш учун изн берилмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабдан ҳаёт ҳақида мулоҳаза юритишингиз кутилади. Уй таъмири ёки янги уйга кўчиш каби амаллар ҳам бугунга тўғри келиши мумкин. Агар олдиндан режани пухталаб олган бўлсангиз, бу ишларни адо этишда қийинчиликларга дуч келмайсиз. Пул масаласида бугунча омадингиз чопмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

24 июл куни уйда ўтиришингиз тақиқланади. Одамлар орасида бўлишингиз керак. Тадбиркорлар ҳатто тушлик қилишга ҳам фурсат топа олмасликлари мумкин. Учрашувлар, келишувлар, турли югур-югурлар бир дақиқа бўлсин нафас ростлашга-да қўймайди. Оиласизлар романтика борасида омадга эришишади. Сиз дўстлар орасидами кимнидир ёқтириб қолганингизни ҳис этасиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугунги кун қовға буржи остида таваллуд топганлар учун қувончли ва омадли кечади. Рўзғордаги, молиявий муаммоларни бир нафасда бартараф этиш имконига эга бўласиз. Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқ ва мушкулотларга кўз юминг. Аксарият дўстларимиз уй-жой олди-сотдиси, виза тўғрилаш каби амаллар билан банд бўлишлари мумкин. Кечқурун учрашувлар қанчалар муҳим бўлмасин, бошқа кунга қолдиринг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 июлда кутилмаганда лавозимингиз ошганини айтишлари кутилади. Бу сиз учун росмана сюрприз бўлади албатта. Тадбиркорлар, молия соҳасида ишлайдиганлар ва ҳуқуқшунослар бугун бошқаларга нисбатан кўпроқ муваффақиятларга эгалик қилишади. Муҳаббатда вазият фақат сизнинг хоҳишларингизга бўйсунади. Чуқур нафас олинг. Асабларни асранг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади