Ўзбекистонликлар асосан қайси касаллик туфайли кўпроқ ўлим топмоқда?..

1

 

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 2019 йил январ-июн ойлари оралиғида республика бўйича 75, 8 минг ўлим қайд этилган. Шуларнинг 62, 1 фоизи қон айланиш тизимидаги жиддий муаммолар оқибатида, 9, 5 фоизи ўсимталар, 5, 3 фоизи овқат ҳазм қилиш тизими фаолияти бузилиши, 4, 5 фоизи нафас йўли билан боғлиқ хасталиклар, 5, 4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш, жароҳат олиш, 1, 4 фоизи юқумли ҳамда паразитар, 11, 8 фоизи бошқа хасталиклар оқибатида вафот этгани аниқланган.

1 ёшгача бўлган чақалоқлар орасида ўлим топганлар сони 3, 4 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг 55, 3 фоизи туғруқ жараёнида юзага келган муаммолар, 20, 4 фоизи нафас йўллари билан боғлиқ касалликлар, 13, 3 фоизи туғма аномалия, 2, 2 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва паразитар хасталиклар, 0, 8 фоизи овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар туфайли оламдан ўтган. Юқоридаги маълумотлардан тегишли хулосалар чиқаришингиз тавсия этилади. Мутахассислар барчамизни огоҳ бўлишга, соғлом турмуш тарзини кечиришга чақириб қолади.

Умрингиз узун бўлсин! Соғлиқ сизга ёр бўлсин!

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Qachonki insonlar o’limi hurmatli shifokorlarimiz halol va mehnatsevar bolishsa ,qolaversa insonlarni chontagiga emas vijdon bilan erinmay toza mehnat qilishsagina kamayadi.Meditsinaga oid oliygohlarni kontraktli qilish emas ,eng yuqori byudjet ballari bilan o’qishni yolga qoyilsa yaxshi bolardi.Negaki kontraktli o’qishda hamma puli bor ham oqiyveradi.Inson hayoti bilan bogliq bunday dargohlarni chalasavod bolalar bitirib chiqmasligi kerak.

Comments are closed.