Баҳодир Жалолов бугун жанг ўтказиши керак эди. Бироқ … (+видео)

0

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) бугун Москвадаги “Корстон клуб“ аренасида украиналик Герман Скобенкога (5-4-2, 2 КО) қарши жанг ўтказиши керак эди.

Бироқ, айрим сабабларга кўра ушбу баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда 25 ёшли Жалоловнинг ўзи instagram’даги саҳифасида видеомурожаат орқали хабар берган.

Унинг таъкидлашига кўра, Баҳодир жорий йилнинг сентябрь ойида Екетеринбургда бўлиб ўтган ҳаваскор боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг эса у проф рингдаги навбатдаги жангини ўтказишини айтиб ўтган.