Динда саволим бор: Ҳомиладор бўлишимга эримнинг розилиги керакми?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Аллоҳга шукр, 2 та фарзандим бор, катта бўлиб қолишди. Яна фарзанд кўрмоқчилигимни айтсам, эрим рози бўлмаяпти. Эримнинг розилигисиз ҳомиладор бўлсам, гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Шу савол мени қийнаяпти…

 

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Эрингизнинг розилиги керак. То у рози бўлгунича кутиб туринг. Акс ҳолда шу сабабдан сизга нотўғри муносабатда бўлиб, ноқулай вазият келиб чиқиши мумкин. Шаръан ҳам у кишининг розиликлари керак.

Одинахон Муҳаммад Содиқ