Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 25 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун зерикишга вақтингиз ҳам, имкониятингиз ҳам, албатта хоҳишингиз ҳам бўлмайди. Негаки, эрталаб дўстингиздан қувончли хабар эшитасиз. Кундузи кимлардир сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилади. Кечқурун маданий дам олиш палласи бошланади. Фақат бундан ўзингизни йўқотиб қўйманг. Акс ҳолда кечқурун бош оғриғидан шикоят қила бошлашингиз ҳеч гап эмас. Шахсий машинангиз бўлса, катта тезликда ҳаракатланишдан тийилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

25 июл куни тақдир сизга кўпдан-кўп қайноқ таассуротлар ҳамда ёқимли эмоцияларни ҳадя этади. Кунингиз қуёшли кечади. Муаммолар эса ўтмишга йўл олади. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда катта ёрдам бериши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилади. Агар ишхонангизга янги раҳбар тайинланган бўлса, у билан жуда эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Кечқурун яқин инсонингиз билан бирга вақт ўтказинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталабдан яқин ўтмишдан қолган муаммолар тинчингизни бузса, кундуз куни янгилари қаторлашиб асабингизни бузади. Ачинарлиси, улардан қочиб қутулишнинг сира имкони йўқ. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан суҳбат қуриб ҳарқалай оз бўлса-да оптимизмга эга чиқасиз. Моддий аҳволингиз ўртача кечади. Яъни, бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Асосийси, пулни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

25 июлда атрофдагилар кайфиятингизни кўтаришга қанча уринмасин, барибир хомушлигингизча қолаверасиз. Ҳатто, дўстларингизнинг ҳаракатлари ҳам зое кетади. Аммо куннинг иккинчи ярмида бирдан кайфиятингиз кўтарилади. Сабаби пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилмоқда. Кўпчилик пул одамнинг душмани дейди-ю, аммо баъзи ҳолатларда унинг ҳам фойдаси тегаркан. Кўз тегмасин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталаб уйқудан уйғонгач, кимларнингдир хайрли тонг тилашини кутиб ўтирманг. Ўзингиз ўзингизга хайрли тонг тиланг, етарли бўлади. Шунда кун бўйи хуш кайфиятда бўласиз. Йўлингизга қандай кўнгилсизлик кўндаланг бўлмасин, барибир хуш кайфиятингизни буза олмайди. Пулингиз ҳам етарлидан кўпроқ. Харидларни амалга оширсангиз, бу ҳам кайфиятга кайфият қўшади. Фақат кечқурун хизмат сафарига отланишингиз ёмон. Чунки бу сафар сиз учун ҳийла ёқимсиз кечиши мумкин. Бироқ илож қанча. Боришга мажбурсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

25 июл куни паризод буржи остида туғилганлар рўзғор ташвишларига кўмилиб қолмаслик учун ўзларини ўзлари хурсанд қилишга мажбур бўлишади. Ишни қатъий рўйхат асосида амалга оширинг. Оиласизлар кун давомида орзусидаги инсонни учратишади. Фақат сизда ташаббускорлик етишмайди. Агар у ҳам етарли бўлганда, муҳаббатда ғалаба фақат сизники бўларди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигига алоҳида эътибор билан ёндашишлари тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун умрингиз бино бўлиб забт этмаган муваффақият чўққиларини забт этиш шарафига муяссар бўлишингиз мумкин. Гарчи вақтингиз бўлмаса-да, қизиқарли тадбирларда иштирок этишдан бош тортманг. Ишда эса тажрибангиз етарли, лекин профессионализм камроқ. Бу бўшлиқни тўлдиришингиз керак. Негаки, ишингиз билан боғлиқ кўплаб янги қирралар пайдо бўлган. Уларни ўзлаштириш учун айнан профессионализм зарур. Кечки овқатни имкон топсангиз тановул қилманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

25 июл куннинг биринчи қисмида эски қадрдон дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. Фақат у сизга муваффақиятларини кўз-кўз қилиб шу қадар мақтанадики, беихтиёр энсангиз қота бошлаганини сезасиз. Ташвиш чекманг, сизнинг кўчангизда ҳам бир кун албатта байрам бўлади. Чўчимасангиз, шахсий бизнесингизни очинг. Бу соҳада аниқ муваффақият қозонасиз. Кечқурунги вақтингизни дам олиш, оила аъзоларингиз билан мулоқот ва қизиқарли фильм томошасига бағишланг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун кайфиятингиз жанговар ҳолатда бўлиши кутилмоқда. Ҳатто дўстларингиз ҳам сизни бу жанговарлик ҳолатидан қайтара олишмайди. Ишхонангизда раҳбарлар билан қайсидир масалада ёқимсиз суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Ҳойнаҳой, охирги бажарган ишингиз сифати уларга ёқиб тушмаган бўлса керак. Агар ўзингизни оқлаш учун етарли далил бўлса, ундан унумли фойдаланинг. Энг асосийси, ишхонадаги ўрнингизни йўқотмасангиз бас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

25 июл куни ниҳоят қаторлашган ишлар, ташвишлардан холи бўлиб чуқур нафас олишга фурсат топасиз. Сиз нимани режа қилган бўлсангиз, барчасини муваффақиятли адо этдингиз. Муборак бўлсин! Энди муваффақиятлар мевасини татиб кўриш учун қизиқарли тадбир ташкил этинг. Ёки табиат қўйнига йўл олинг. Ҳаво алмаштиринг, чўмилинг, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Омадингизни берсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун гўё магнитга айланиб қолгандексиз. Барчани ўзингиз томон торта бошлайсиз. Сиз билан суҳбат қуриш, маслаҳатлар олиш истагидаларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Улар орасида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлади. Ёмонини сезиб қолсангиз, дарҳол узоқлашиш пайига тушинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар ёдда тутсинлар. Танлаганингиз сизнинг наздингизда қанчалар идеал бўлмасин, унга вассал бўлиб қолишдан сақланинг. Вассалликнинг охири яхши бўлмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

25 июл куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилмоқда. Яхши ишлаганингиз учун раҳбарлардан олқишларни қабул қилиб оласиз. Шубҳасиз, олқишлар мукофотсиз бўлмайди. Дўстлар билан мулоқотда масофа сақланг. Сирларингизни тўкиб солаверишдан сақланинг. Муҳаббатда ишқий саргузаштларга ташналик сезсангиз, кечқурунни танланг. Фақат саргузаштлар оиласизларгагина тавсия этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади