Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. Роналду жамоасини мағлубиятдан қутқарди, Буффон эса пенальтилар сериясида қаҳрамонлик кўрсатди (+видео)

0

Халқаро Чемпионлар Кубоги мавсумолди ўртоқлик турнири доирасида Хитойнинг «Нанкин» шаҳридаги «Олимпия» ўйингоҳида «Ювентус» ва «Интер» ўртасида бўлиб ўтди.

Баҳсда ҳисоб 10 дақиқада жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Маттейс де Лигт томонидан урилди. Аниқроғи, бу автогол бўлди. 19 ёшли голландиялик футболчи рақиб футболчиси томонидан бурчакдан ошириб берилган тўпни, кутилмаганда ўз дарвозасига тўғирлаб юборди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида эса туринликлар форварди Криштиану Роналду жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади ва баҳснинг асосий бўлими 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса «Юве» 4:3 натижаси билан «неразуррилар»ни мағлубиятга учратди. Айтиш жоизки, футбол лотереясида «Ювентус»га қайтган тажрибали посбон Жанлуижи Буффон рақиб футболчилари томонидан берилган олти зарбанинг 3тасини қайтарди.

«Ювентус» – «Интер» 1:1 (0:1, 1:0)

«Олимпия» ўйингоҳи.

Голлар: 0:1 – 10, автогол де Лигт, 1:1 – 68 Роналду.

Пенальтилар серияси: 4:3

«Ювентус» – Шесни (Буффон, 46), Де Шильо, Жоау Канселу, Бонуччи (Ругани, 68), де Лигт (Демирал, 46), Рабьо, Матюиди (Мураторе, 78), Пьянич (Жан, 65), Бернардески, Роналду, Игуаин (Манжукич, 46).

«Интер» – Ханданович (Паделли, 46), ДʼАмброзио, Шкриньяр (Бастони, 78), де Врей (Раноккия, 78), Далберт, Гальярдини (Жоау Мариу, 78), Сенси (Барелла, 78), Кандрева (Агум, 88), Брозович (Валеро, 78), Перишич (Лонго, 78), Эспозито (Пушкаш, 78).

Огоҳлантиришлар: ДʼАмброзио (41), Бонуччи (53).