ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ДУШАНБА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. «Челси», «Реал», «Милан» клубларида тўп сурган машҳур футболчи Майкл Коджо Эссьен Африканинг Гана республикасида, айнан душанба куни туғилган. Ганада эса бу нарсага жиддий эътибор беришади. Янги туғилган болаларга қайси куни дунё юзини кўрса, ўша кун номини беришади. Майкл Коджо ҳам бундан маҳрум бўлмади. Гана халқлари тилида «коджо» душанба маъносини беради.

2. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг номи ҳам айнан Душанба куни билан боғлиқ. Айтишларича, қадимда шу ерда «Душанба-бозор» бўлган экан. Яъни, ҳар душанба куни шу ерда бозор бўларкан. Тожикистон пойтахти ҳам ўша бозор номини олган.

3. Халқда шундай бир ирим бор. Душанба куни киссангда қанча пул кўп бўлса, ҳафта давомида ошиғинг олчи бўлади. Шу сабабли ҳам душанба кунлари одамлар бир-бирига қарз беришмайди.

4. Британия олимларининг фикрича, автомобил сотиб олишни истаган одам душанба кунини танлаши керак экан. Негаки, якшанба куни савдо қизигандан қизийди. Душанба куни автомобил сотиб олувчилар сони камайиб кетади. Шундан унумли фойдаланган ҳолда автомобилни мўлжалдагидан арзонроқ нархда олиш мумкин экан.

5. Душанба кунлари соат кундузги 11: 00 гача кўпчиликнинг юзида табассум кўзга ташланмайди.

6. Жонига қасд қилиш ҳолатларининг аксарияти душанба куни кузатилади.

7. Инфаркт асосан якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўлади.

8. Дунёдаги кўплаб аёллар айнан душанба кунлари парҳез тутишни бошлайди.

9. Дунё ташвишларидан холи бўлишни истаган эркак душанба куни соч олдириши лозим экан.

10. Душанба куни туғилган болалар бошқаларга нисбатан мулойим, меҳрибон, саховатли бўлади.

11. Душанба куни дунёга келганлар ҳаётини Ой бошқариб тураркан.

12. Еврей эркаклари ҳеч қачон душанба куни уйланмайди.

13. Душанба кунлари олис сафарга отланиш тавсия этилмайди.

14. Тиббиёт вакилларининг хулосасига кўра, зарарли одатлардан воз кечишни айни душанба кунидан бошлаган маъқул экан.

15. Душанба куни эркаклар уйга бегона аёлни киритмаслиги керак экан. Ундай қилса, ҳафта охиригача иши юришмаскан.

16. Душанба куни эрта тонгда акса урган одам албатта кимдандир совға оларкан.

17. Душанба куни туғилганларнинг кайфияти ўзгарувчан бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади