КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Эр уйга жуда хафа бўлиб қайтди. Хотини сўради:

— Сизга нима бўлди?

— Ҳеч нарса.

— Йўқ, нимадандир хафасиз. Эсингизда бўлсин, сизнинг ташвишингиз менинг ҳам ташвишим. Биз, ахир, эр-хотинмиз!

— Шунақами?

— Ҳа, айтинг энди! Нима бўлди?

— Жазманимиз ҳомиладор бўлиб қолди.

 

* * *

 

Икки нафар немис чоллари кампирлари билан бирга олтин тўйларини нишонлашяпти. Маҳаллий газета мухбири чолларнинг биридан сўради:

— Мана, кампирингиз билан эллик йил бирга яшабсиз. Биргаликдаги ҳаётингизнинг энг бахтли йилларини санаб бера оласизми?

— Албатта. Беш йил русларнинг қўлида асирликда яшаганман.

 

* * *

 

Уч йигит баҳслашишяпти.

— Мен Африкадалик пайтимда беш юз метр узоқликдан филни бир ўқ билан ағдарганман.

— Э, бу нима бўпти! Мен Шимолий Муз океани томонларда мана шу қўлларим билан оқ айиқни бўғиб ўлдирганман.

— Бе, менга қулоқ солинглар!.. Ўлик денгиз ҳақида эшитганмисизлар?

— Ҳа, нимайди?

— Биз уни акам билан бирга ўлдирганмиз.

 

* * *

 

Бойваччани йўл патрул хизмати ходими тўхтатиб деди:

— Сиз машинани соатига бир юз тўқсон км тезликда бошқариб келдингиз. Жарима тўланг!

— Бу нима деганинг? Мен соатига атиги 20 км тезликда келдим. Кўрмадингми?

— Балки, буткул тўхтаб турдим ҳам дерсиз?

— Ҳа, деярли тўхтаб тургандим.

— Барибир жарима тўлайсиз. Ана, «Тўхташ тақиқланади» деган белгини кўрдингизми?

 

* * *

 

Эркак қўнғироқ қилаяпти:

— Алло, бу хавфсизлик хизматими?

— Ҳа…

— Қўшним Болтавойнинг томорқасига иккита пулемёт кўмилган. Ишонмасангиз келиб ковлаб кўришингиз мумкин.

Гўшакни жойига қўйгач, у қўшнисига қўнғироқ қилди.

— Алло, Болтавой, Юз минг сўм берасан! Бугун кечаси сенинг томорқангни шахсан хавфсизлик хизмати ходимларининг ўзи ағдариб берадиган бўлишди.

 

* * *

 

Маймун саҳрода кетяпти. Жуда чанқаган. Бир пайт пальма дарахтини кўриб қолди. Шохларида кокослар осилиб турибди. Маймун энди дарахтни силкита бошлаганди, ички овоз деди:

— Маймун, аввал ўйлаб кўр!..

Маймун ўйлаб кўргач, бир таёқ билан биттагина кокосни уриб туширди-да, ичидагини ичиб чанқоғини қондирди.

Орадан сал ўтмай талаба ўша саҳродан ўтиб кета бошлади. Жуда чанқаган. Қараса, пальма, устида кокослар осилиб турибди. Тезда дарахтни силкита бошлаганди, ички овоз деди:

— Талаба, аввал ўйлаб кўр!..

Э, нимасини ўйлайман? Силкитиш керак, силкитиш!

 

* * *

 

Йигит ҳайдовчиликдан имтиҳон топширяпти. Инспектор ундан сўради:

— Чорраҳадан қайси транспорт олдин қўзғалади? Зилми, мотоциклми?

— Йўналиш таксиси.

— Ундай транспорт чорраҳада йўқ-ку!

— Ҳозир келади.

 

* * *

 

— Дўхтир, ёрдам беринг! Хотиним соат эрталабки олтигача ухлай олмаяпти!

— Шунча вақт нима қилади ухламай?

— Мени кутади.

 

* * *

 

Хасисникига ўзидан ҳам хасисроқ қўшниси чиқиб сўради:

Кетмонингни бир кунга бериб тур, ошна!

Кетмон ўзимга керак.

Шунақами?.. Бўлмаса, қармоғингни бериб тура қол!

 

* * *

 

— Оғайни, хафа бўлмагин-у, лекин хотининг жуда хунук, кўримсиз. Одам қараса жирканади. Нега уни доим ўзинг билан олиб юрасан-а?

— Биласанми… Уйдан чиқиб кетаётганимда ўпиб қўйишимни илтимос қилмаслиги учун ўзим билан бирга олиб юраман.