ОЛМА ОДАМ ОРГАНИЗМИ УЧУН ХАВФЛИ ЭКАН…

0

 

Австриялик олима Габриелла Берг олиб борган изланишлар барчамиз севиб истеъмол қиладиган олма аслида одам организми учун ўта хавфли эканини кўрсатибди. Олиманинг хулосаларига кўра, олманинг устки ва ички қисмида миллионлаб ҳаёт учун хавфли бактериялар яшаркан.

— Нафақат супермаркетларда сотилаётган олмалар, — дейди олима. — Балки уй шароитида ўстирилган олма ҳам ўзида 500 мингдан бир миллионтагача хавфли бактерияларни сақлайди. Бундан ташқари, олманинг устки қисмида ичига нисбатан тўққиз баробар кам бактерия бор. Шундай экан, олмани ювиб есангиз ҳам, ювмасдан есангиз ҳам барибир ўша бактериялар организмга кириб боради.

Афсуски, олиманинг изланишлари аниқ, қатъий далилларга эга эмас. У олманинг одамга қандай зиён етказиши ҳақида умуман гапирмаган. Демак, изланишлари чала кечган. Ваҳоланки, олманинг фойдаси, унинг аҳамияти реал ҳаётда шундоқ кўриниб турибди. Бу мева тури фойдалиликда қолган мевалардан сира қолишмаслигини қайта-қайта амалда исботлаган. Аммо ҳали ҳеч ким олма бактерияси туфайли ўлим топган ёки хасталанган эмас. Ва шундай бўлиб қолади.