Шимолий Корея япон денгизига қарата иккита ракета парвозини амалга оширди…

0

 

Ракеталар кичик масофага мўлжалланган бўлиб, Япониянинг иқтисодий ҳудудларигача етиб бормаган. Демак, қўшни давлат хавфсизлигига раҳна солмаган. Шунга қарамай, Япония ҳукумати Шимолий Корея учирадиган ракеталар бўйича АҚШ ва Жанубий Корея билан алоқаларни мустаҳкам тутишда давом этади.

— Ҳозирча Шимолий Корея қандай кўринишдаги ракеталар учиргани маълум эмас, — дейилади шу мавзуда тарқатилган ахборотда. — Агар улар баллистик ракета бўлса, демак Шимолий Корея Бирлашган миллатлар ташкилоти резолюцияси шартларини қўпол тарзда бузган бўлиб чиқади. Нима бўлганда ҳам Япония армияси жанговар ҳолатга келтириб қўйилган…

Сўнгги марта Шимолий Корея 9 май куни шарқий йўналиш бўйича реактив снарядлар учирган. Снарядлар Пхёнан-Пукто вилоятининг Синори аҳоли яшаш пунктидан ҳавога кўтарилган.