Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 июл куни қандайдир йирик тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбир ўзингизга бўлган ишонч ортишида катта ёрдам бериши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда нафақат тажриба, балки қўшимча билимлар ҳам талаб этилади. Билимингиз етарли эканига амин бўлмасангиз, интернетдан керакли билимларни топишингиз мумкин. Ишонинг, бу ҳаракатларингизни раҳбарлар мукофотсиз қолдиришмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Кунингиз қувончли ўтади деб бўлмайди. Ишхонада раҳбарлар асабингизни бузса, оилада жуфтингиз муаммоларни кўндаланг қўйиши мумкин. Нимаям қила олардингиз. Муаммоларнинг ечимини қидириб топишдан бўлак иложингиз йўқ. Куннинг иккинчи ярмида чўмилиш жойларига бориб бироз нафас ростлаш учун имконият туғилади. Қўлдан бой берманг. Кечқурун ёмон кайфиятдан асар ҳам қолмайди, ишонинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

27 июлда атрофдагиларнинг айримлари билиб-билмай асабингизни бузадиган гапларни гапириши кутилади. Агар ҳар бир совуқ гапга асабийлашаверсангиз, яқин орада асабсиз қоласиз. Эътибор қилманг. Шахсий ҳаётингизда кечки пайт қизиқарли бир ҳодиса юз бериши эҳтимолга яқин. Оиласизлар бўлғуси жуфтини учратишлари ҳам ҳақиқатга яқин. Асосийси, олис келажакка боқишдан сақланинг. Бугунги кун билан яшашга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор беринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Саломатлигини тиклайдиганлар учун бугунги кун жуда фойдали ва унумли кечади. Ишдан ортинган вақтингиз зудлик билан тиббий кўрикдан ўтиш, айрим профилактика амалларини адо этишга фурсат топасиз. Табиат қўйнида дам олиш, чўмилиш, режим асосида овқатланиш ҳам саломатлик мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади. Агар бел оғриғидан шикоятингиз бўлса, уқалаш муолажасини албатта олинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

27 июл куни жами хаёлларни бир жойга тўпланг ва тилингизга қулф солинг. Бу дегани, атрофдагиларга режаларингиз, ютуқларингиз ҳақида гапираверишдан тийилинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Бу сизга оптимизм ҳадя этиши тайин. Шамоллаган бўлсангиз, фақат дори-уколга ишониб қолманг. Халқона усулларга ҳам мурожаат этиб кўринг. Бу усуллар иммунитетни кўтаришда ҳам асқотади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишда ҳам, муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Лекин баъзи дўстларимизнинг руҳияти ҳануз депрессия таъсиридан чиқа олмай азобланаётган бўлиши мумкин. Бу муаммони фақат ўзингиз бартараф эта оласиз. Руҳан тетик бўлишингиз лозим. Оиладаги майда-чуйда юмушлар билан ўралашиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Руҳий етукликка элтувчи машғулотлар топиб, ўшалар билан шуғулланинг. Масалан, сузиш ҳам руҳиятга жуда яхши таъсир кўрсатади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактика масаласини унутиб қўймасликлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

27 июлда куч ҳам, имконият ҳам, шиддат ҳам сизда бўлади. Иш борми, муаммо борми, йўл-йўлакай адабини бериб уддалайсиз. Рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни ижобий ҳал этишда эса яқин дўстлардан бири ёрдам беради. Электр билан ишлайдиган жиҳозларни ҳам худди ўша дўстингиз созлаб беради. Бугун спортчилар ва ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Фақат кечқурун тоза ҳаво сайрини ўтказиб юборманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун айримлар меҳнат таътилидалигидан фойдаланибми, саёҳатга отланишлари мумкин. Лекин саёҳатга албатта яқин кишингизни ҳамроҳ қилиб олинг. Бундан олдин рўзғор ва ишхонадаги юмушларни уддалаб қўйишингиз талаб этилади. Бундан ташқари, моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Шундай қилингки, сиз саёҳатдан қайтгач, заҳира пуллар билан маълум муддат яшаб тура оладиган бўлинг. Олис юртларга борсангиз, ўзингизни ва соғлиғингизни асранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

27 июл куни ожиз жиҳатларингизга қарши кескин кураш олиб боришингиз тавсия қилинади. Ҳатто, муҳаббатда қанчалар кучли ва иродали эканингизни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга қайта-қайта исботлай оладиган бўлинг. Энди шахсий бизнесини очганлар бугун рақобатчилар билан тўқнашишларига тўғри келади. Иримига тўғри келмаса-да, кечқурун қарзларингизни эгаларига қайтаришингиз керак бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун кайфиятингиз бошқа кунлардагидек кўтаринки бўлмаслиги мумкин. Бунга ишхонангиздаги айрим ҳолатлар ҳам сабаб бўлади. Юмушнинг оғирини сизнинг елкангизга ортиб қўйишса, шундан ҳам аччиқланишингиз турган гап. Бироқ юмушларни сифатли адо этсангиз, мукофотини албатта оласиз. Саломатликни мустаҳкамлаш масаласига ҳам эътибор қаратинг. Ҳаммомда буғланиш ҳам саломатликни мустаҳкамлайди.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

27 июл кучли босимлар остида кечиши кутилади. Ишни қойиллатасиз. Унум, даромад ҳам ёмон бўлмайди. Фақат аллакимлар йўқ жойдан асаббузарликлар топиб сиз томонга ирғита бошлаши алам қилади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстингиз жуда муҳим бир масалада сиз билан гаплашиб олишни хоҳлаши мумкин. Дўстингиз учун албатта вақт ажратинг. Кечқурун ёлғизлар учун тоза ҳаво сайри романтикага бой бўлади. Омадингизни берсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида туғилганлар бугун фақат ўзларигагина ишонишлари лозим. Айниқса, яқинда кимдир сизни алдаган ёки чув туширган бўлса, бугун эҳтиётингизни қилинг. Тушдан кейин пластик карточкангизга ёки киссангизга пул келиб тушиши мумкин. Ёқимли харидлар сари шошилинг. Танани чиниқтиришга йўналган муолажалар бугун хайрли ўтади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади