БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН

 

***

 

Тўйгача эркак ва аёл бир-бирларига «Менга фақат сен ёқасан» дейишса, тўйдан сўнг «Сен фақат менга ёқасан» дейишади.

 

* * *

 

Севсанг, шундай аёлни севгинки, хотининг тутиб олганда кўрсатишга одам уялмайдиган бўлсин.

 

* * *

 

Эркак ўзини ёмон ҳис қила бошласа, аёл қидиришга тушаркан. Ўзини яхши ҳис қила бошласа эса, яна бир бошқа аёл қидириб қоларкан.

 

* * *

 

Шкафга ўзи шкафга ўхшайдиган жазман ҳеч қачон яширинмайди.

 

* * *

 

Эркакнинг бахтли бўлиши учун аёл керак. Тўлиқ бахт учун эса, тўла аёл керак.

 

* * *

 

Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик туфайли одам нафақат ўлиши, балки, умуман туғилмаслиги ҳам мумкин.

 

* * *

 

Хўш, ёлғиз эркак уйланган эркакдан қандай фарқланади. Мен сизга айтаман. Ўлғиз эркак уйдаги ишларнинг барчасини ўзи бажаради. Уйланган эркакни эса, шу ишларни бажаришга хотини мажбурлайди.

 

* * *

 

Донжуаннинг қадаҳ сўзи:

— Худоё Худовандо, охиргиси бўлмасин!