Кийим ичидан қўйилувчи кучли кондиционер ўйлаб топилди (фото+видео)

0

Машҳур япон компанияси Sony ўзининг First Flight краудфандинг платформасида янги маҳсулотини тақдим этди. Reon Pocket номли мазкур қурилмани портатив қишки ва ёзги кондиционер, дейиш мумкин.

Sony Reon Pocket кишини совитиши ҳам, иситиши ҳам мумкин, унда автомобилларда қўлланувчи Пельтье элементи ишлатилган. Гаджет кийим ичкарисидан, икки курак ўртасига қўйилади ва Bluetooth-уланиш орқали смартфондан буйруқ берилиб ҳарорат созланади.

Reon Pocket батареяси икки соатда тўлиқ қувватланади ва кейин кондиционернинг 90 дақиқа фаол ишлашига етади

Sony ушбу гаджетини 130 долларга баҳолаган. Ҳозирча унинг учун маблағ тўплаш ишлари кетмоқда, сотувга эса 2020 йили чиқарилади.