Россиялик сўз устаси Евгений Петросяннинг қизи ота меросига эга бўлиш учун курашга отланди…

0

 

Петросяннинг қизи Викторина Петросянц ўгай онаси Елена Степаненко тарафида туриб отасидан қоладиган меросга эга чиқиш учун кураш бошлади. У ўгай она билан биргаликда нафақат мерос учун, балки Петросяннинг янги севгилиси Татьяна Брухунова бу меросга эгалик қилмаслиги учун ҳам кураш олиб боришни ният қилибди. Эслатиб ўтамиз, Татьяна ҳозирда Петросяннинг шахсий ассистенти ҳисобланиб, артистга тегишли пул ва мол-мулкни ҳам ўз назоратига олган.

Айтишларича, Петросян пул ва хусусий мулкдан ташқари, беш мингдан ортиқ турдаги антиквариатга ҳам эга. Қизи эса бу қадимий коллекция орадаги ажрашиш жанжаллари якунлангунга қадар ўгай онаси Елена Степаненконинг квартирасида туришига суд орқали аллақачон эришиб бўлган. Бу квартирага Степаненко собиқ эрини умуман киритмайди.

Петросян ва Степаненко 2018 йил ноябрида расман ажрашган. Лекин черков аҳли улар ўртасидаги шаърий никоҳни бекор қилишдан бош тортмоқда.