Украина президентининг энг хавфли душмани ким?..

0

 

Сиёсатшунос Виктор Небоженко Украина президенти Владимир Зеленскийнинг энг хавфли душмани кимлигини маълум қилди. У биринчи навбатда мамлакат собиқ президенти Петр Порошенко ва «Мухолифатчи платформа — Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчук экан. Небоженконинг айтишича, бу икки шахс ҳануз Зеленскийдан ҳокимиятни тортиб олиш фикрини ортга сурган эмас. Улар президентни ағдариш учун қулай имкониятни кутиб яшашмоқда.

— Порошенко Зеленскийга Украина миллий-консерватизм тарафдан ҳужумлар уюштирса, — деди Небоженко. — Медведчук Украина жануби-ғарбидаги Россия тарафдорлари томондан ташланади…

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрелида Зеленский ўзининг энг хавфли душмани сифатида Россия президенти Владимир Путинни тилга олиб ўтганди.