Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 28 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар эрталабдан характерингиз устида иш олиб борсангиз, яхши тарафга ўзгартиришингиз мумкин бўлади. Ўз ишингиз устаси эканингизни барчага намойиш этиш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Атрофдагилар билан мулоқотда қалбингизни очинг. Молиявий муаммоларга бармоқ орасидан қарамаслигингиз талаб этилади. Бу сизга фақат инқироз, муаммо устига муаммо олиб келади холос. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

28 июл куни ҳар қандай ишни дўндириб бажара оласиз. Якунлагач, ўзингиз ва бажарган ишингиз билан фахрланишни ҳам унутманг. Касбингизни ўзгартириш ҳақида асло ўйлай кўрманг. Ҳозирги касбингиз орқасидан яқин вақтларда ҳаётингиздаги энг ёрқин лаҳзаларни кўрасиз. Хасталар бугун бирдан тузалиш палласига кириши кутилмоқда. Иссиқда муздек ичимликлар ичишдан тийилинг. Бронхит ёки ангина орттириб олишингиз мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун бутун атроф, яъни, табиат, болалар, кўчадаги ҳаракатлар, ҳатто уй ҳайвонларигача ҳавасингизни қўзғаб, қалбингизга бир олам завқ бағишлай бошлайди. Қай ишга қўл урсангиз, астойдил, чин кўнгил билан киришинг. Чин кўнгилдан бажарилган ишнинг тоти ўзгача бўлади. Оилавий ҳаётингизда гармония етишмаслиги кўзга ташланади. Уни топишга ҳаракат қилинг. Яқинларингизни ҳуда-беҳуда ранжитиб қўйишдан сақланинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

28 июлда руҳий ҳолатингизни тартибга келтириб олишингиз тавсия этилади. Таблеткалар ёрдамида эмас, балки барча ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташлаш орқали. Пулингиз кам бўлса, шунинг орқасидан ҳам ташвиш чекишни бас қилишингиз керак. Ташвиш чеккан билан пул келиб қўлингизга тушмайди. Ҳаракатда бўлишингиз керак. Жуда бўлмаса, пули борларга қўнғироқ қилиб ёрдам сўранг. Бунинг уяти йўқ. Ҳаётий тажрибаси кўп одамлардан маслаҳатлар олсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун сизнинг кунингиз. Нимаики ишга қўл урсангиз, албатта фойдасини кўрасиз. Ҳатто, севимли хоббингиздан ҳам моддий манфаат кўришингиз мумкин. Шахсий бизнесингиз бўлса, рақобатчилардан сира қўрқманг. Бугун уларнинг қўли калта. Моддий аҳволингиз яхшиланиши билан боғлиқ ҳужжатлар тузишда хатога йўл қўйишдан сақланинг. Бугун кимки сафарга чиқса, кейин афсусланиши мумкин. Яхшиси, бу сафарни бошқа кунга қолдиринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

28 июл куни ишда дуч келадиган муаммоларни ўз вақтида тез бартараф эта бориш учун сизга энтузиазм зарур бўлади. Иш зерикарли бўлса сира аччиқланманг. Пул келтирадиган бўлса бас. Муҳаббатда етакчи бўлишга уринманг. Бу сизга фойда бермайди. Бугун тингловчи ёки ижрочи ролини бажаринг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар ҳақида ўйлаб кўриш фурсати етди. Ҳаракатингизни қилишингиз тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ажойиб кайфиятда уйқудан уйғонасиз. Атрофингиздагилар ҳам кайфиятингизга қараб муносабат юрита бошлашади. Қалбингиз тийрак. Бу имкониятдан ўз манфаатингиз йўлида унумли фойдаланиб қолинг. Жанжалли вазиятларга тушиб қолмаслик учун эмоциянгизни доимий тарзда назоратда ушланг. Оила аъзоларингизга нисбатан ўзгача меҳр билан муносабатда бўлишингиз тавсия қилинади. Шунда уларни янада яқинроқдан таний бошлайсиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

28 июлда одамларга, айниқса, қийналганларга ёрдам бериш асосий режангиз бўлиб қолиши керак. Уларнинг ишончини қозонинг. Тадбиркорлар учун бугун ҳамкорлари билан янги ва узоқ муддатли шартнома имзолаш муваффақиятли кечади. Бизнесга катта пул тиксангиз ҳам тез орада фойдасини кўрасиз. Шунда ҳам айрим ишларингиз ўнгидан келмаслиги мумкин. Аммо улар сизга айтарли зарар етказмайди. Оиласизлар ҳам муҳаббатда бугун омадга эришишади. Бахт сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун саёҳатга отланганларнинг куни туғади. Қайси йўналишда бўлмасин, саёҳат сизга ҳар жиҳатдан фойда келтиради. Пул масаласида ҳам ўқотар буржи остида туғилганларнинг омади келади. Кун давомида ҳисобингизга пул келиб тушиши кузатилади. Қарзи борлар ҳам айнан бугун қарзларини қайтаришади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда режимни бузманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

28 июл куни муваффақият чўққиларига жуда осонлик билан кўтарила борасиз. Оила, жамиятдаги обрўйингиз катта тезликда ортиб боришига гувоҳ бўласиз. Катта пул келтирадиган ишлар рўбарў келса, асло бош торта кўрманг. Бу ишдан айрилсангиз, бугун кун давомида пулсиз қолиб кетасиз. Оила қурмаганлар танлаганидан қайсидир сабаб билан ранжиган бўлса, у билан очиқчасига гаплашиб олишлари зарур. Бардам бўлинг!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун никоҳдан ўтиш, катта тўй қилиш муваффақиятли кечади. Ниҳоят оиласизларнинг айримлари бахт тахтини эгаллашади. Бу иттифоқ, никоҳ абадий ва жуда омадли кечади. Ноқулай ва ёқимсиз вазиятларга тушиб қолсангиз, сира ташвиш чекманг. Бу вазиятдан ҳам осонгина чиқиб кетасиз. Рўзғор билан боғлиқ ишларни адо этишда яқин дўстлар албатта ёрдам қўлини чўзишади. Шахсий ҳаётингиз ва сирларингизни нотанишларга асло гуллай кўрманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 июл балиқ буржида туғилганлар учун ҳам қувончли, муваффақиятли кечади. Кун мобайнида сафарга чиқишингиз, оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилади. Шу орада севимли инсонингиз билан қўнғироқлашишингиз ҳам ёддан чиқмасин. Кечқурун қўлингизга анчагина пул келиб тушади. Аммо бу пулларнинг тенг ярми саломатлигингизни мустаҳкамлашга кетади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади