Ҳиндистонда сув париси қиёфасидаги чақалоқ дунёга келди…

0

 

Бу воқеа Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатига қарашли Лакхимпур-Кхери округида содир бўлди. Чақалоқ сув париси синдроми билан туғилди. Врачларнинг айтишича, онаси 22 ёшли аёл туғруқ жараёнини меъёрида бошдан кечирган. Бола туғилгач эса не кўз билан кўришсинки, уларнинг кўз ўнгида ҳақиқий сув париси намоён бўлди. Оқибатда боланинг жинсини аниқлашга ҳам умуман имкон бўлмади.

Афсуски, чақалоқ сув париси атиги бир соатгина яшади. У вафот этди.

Яқиндагина айнан шу штатда уч бошли чақалоқ дунё юзини кўрганди.