КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Терговчининг қизи отасига деди:

Дада, мен ҳомиладорман! Мана гумондор шахсларнинг рўйхати!

 

* * *

 

Ғижжакчи шаҳар газеталаридан бирининг бош муҳарририга бақира кетди:

— Мухбирингиз қанақанги саводсиз одам-а? Мен унга ғижжакда буюк Страдиварини ижро эта оламан десам, мақоласида бу ҳақда биронта сўз йўқ!

— Шунақами? Ўша Страдиварингиз ўзини газетада реклама қилмоқчи бўлса, ҳар бир қатор учун ўн доллардан тўласин!

 

* * *

 

Икки йигит олдинма кетин кечаси қалин ўрмонда кетиб боришарди. Олдиндагиси тўсатдан тўхтаб чўнтагидан пичоқ чиқарди-да, орқадагига ўқталди.

— Пул борми?..

Орқадаги йигит ҳам хотиржамгина қўйнидан болта чиқарди.

— Пулни нима қиласан?

— Ҳ-ҳалиги… Майдаламоқчийдим.

 

* * *

 

Меҳмонхона админстратори ёш келин-куёвлардан сўради:

— Сизларни қачон уйғотиб қўяй?

— Соат кечаси бирда, учда ва бешда.

 

* * *

 

Она қизидан сўради:

— Ёнингдаги йигит ким?

— Бу менинг бўлғуси биринчи эрим.

 

* * *

 

Эр хотинига шивирлади:

— Илтимос, жоним, пойафзалимни ечиб телевизорни ўчиргин!

— Озгина сабр қилиб туринг, дадаси, биз ҳали кинотеатрда ўтирибмиз.

 

* * *

 

Қоп-қора тунда, қоп-қоронғи хонада ётсам, хотиним қоп-қора кўйлак ва қоп-қора шиппакда олдимга кириб келиб бақира кетди:

— Умримнинг энг ёруғ лаҳзаларини қайтариб беринг!

 

* * *

 

Қизил Шапкача ўрмонда кетаётганди. Олдидан бўри чиқиб қолди.

— Вой, бунча кўзларинг катта, бўривой? — деди Қизил Шапкача.

Бўри шу заҳоти қочиб қолди. Қизил Шапкача йўлида давом этди. Бир маҳал қараса, бўри дарахт панасида беркиниб турибди.

— Вой, бунча қулоқларинг чиройли, бўривой? — деди Қизил шапкача.

Бўри яна тирақайлаб қочди. Қизил Шапкача йўлида давом этди. Анча йўл босиб мундоқ ўгирилса, бўри оқ қайин ортида яшириниб турибди.

— Вой, бунча тишларинг чиройли, бўривой? — деди Қизил Шапкача. Шунда бўриб ув тортиб юборди.

— Сенинг дастингдан ҳожатга чиқиб кела оламанми-йўқми-а?

 

* * *

 

Эълон:

— Пойтахт марказидаги квартирамни сотаман, ёки бирон-бир вилоятдаги қишлоққа алмаштираман.

 

* * *

 

— Мен севган қизим билан, мана, икки йилдан бери учрашаман.

— Ў, яқинда дембел экан-да!