МУЗҚАЙМОҚНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Россия фанлар академияси мутахассисларидан бири Ольга Григорьяннинг таъкидлашича, музқаймоқ таркибида инсон организми учун зарарли моддалар мавжуд. Уларни кўп истеъмол қилиш ўрганишга олиб келади. Музқаймоқлар орасида фақат мевалисигина зарарлардан холи. Чунки унга кимёвий моддалар, ароматизаторлар қўшилмайди. Энг зарарли музқаймоқ арзон нархда сотиладиганлари ҳисобланади. Уларга қўшиладиган кимёвий моддалар, ўсимлик ёғи қондаги холестерин миқдорини оширади. Қолаверса, музқаймоқни ҳар куни истеъмол қилиш ортиқча вазн йиғилишига ҳам олиб келади. Шунга қарамай, музқаймоқларнинг фойдали жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Агар ҳафтасига 100 граммдан 2-3 марта музқаймоқ истеъмол қилинса, тишлар, суяклар мустаҳкам тортади. Музқаймоқ таркибидаги калий, магний, «В» гуруҳига кирувчи витаминлар юрак фаолиятини яхшилайди.