Сибирда ёнаётган ўрмонлардан ҳавога кўтарилган тутун Қозоғистонгача етиб келди…

0

 

Қозоғистон метеорологларининг гапига қараганда, тутун Шимолий, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Оқмолин вилоятлари, Нур-Султон шаҳри, Кустанай вилояти, Олмаота вилоятининг шимолий ҳудудлари осмонида пайдо бўлган.

Россия мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, 28 июл куни олов Россия ўрмонларидаги 89 минг гектар майдонни эгаллаб олган. Бу ёнғинлар Сибирда ҳаво ҳарорати +30 даражага етиши оқибатида юзага келган.