Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 29 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 июлда иш бажаришда бор тажрибангиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оилалилар жуфти билан икковларини қизиқтирган мавзуда қизиқарли суҳбат ўтказиши кутилади. Суҳбат муносабатларингиз мустаҳкам тортишида жуда асқотади. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар, ёлғончи ва иккиюзламачиларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам эсингиздан чиқмасин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун бузоқ буржи остида таваллуд топганларнинг янги билимлар хазинасини эгаллашга иштиёқи жуда кучли бўлади. Худди шу нарса янгиликлар яратишга ундаб туради. Иш жойингизда мартабангизни юқорилатиш учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Молиявий муаммоларни батрараф этишда новаторлик ғоялари зарур бўлади. Ана шунда муаммоларни тўлиқ ижобий ҳал этасиз. Уйингизга даромад келади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

29 июл куни мулоҳаза қилган ҳолда, эскича ёндашувлардан воз кеча олсангиз, омад фақат сиз томонда бўлади. Фақат ўйлаб кўринг. Сизга бойлик керакми, ё профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда тараққиётми? Муҳаббатда оила қурмаганлар учун бўлғуси жуфтига ноанъанавий йўналишда муносабат юритиш талаб этилади. Тренинглар, семинарларда иштирок этинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Шахсий ҳаётда ҳеч нарсани ўзгартирманг. Бу кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин. Кун мобайнида ўзингизда тафтиш ўтказиб, барча минус жиҳатларингизни аниқлаш пайида бўласиз. Молиявий масалада омадингиз кулади. Лекин мўмай даромадларга умид боғламанг. Худо берганига шукр қилинг. Кечки пайт оилалилар жуфти билан бирга маданий дам олиш масаласига эътибор қаратишлари тавсия этилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

29 июлда оилангиз учун илиқ атмосфера ва меҳр-оқибатни пайдо этинг. Бошқалар ёрдамига ишониб қолманг. Бугун спорт билан шуғулланиш, маданий дам олиш хайрли кечади. Даромад манбаингиз ўзгариши мумкин. Бироқ фаолиятингизда ўзгариш ясашга уринманг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга бир дунё ижобий эмоцияларни тақдим этади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз қувончли ўтади, аммо унумли эмас. Бир неча ойлар давомида қайсидир лойиҳа устида иш олиб боргансиз, лекин кўзланган даромадни ҳадя этмайди. На илож, шунақаси ҳам бўлиб туради. Рўзғордаги муаммолар ҳам жиддий. Уларни ҳал этишингиз учун янги ғоялар зарур бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз чопади. Орзуингиздаги инсонни учратиш имконияти бор. Фойдаланиб қолинг. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

29 июл куни сира қўрқмасдан кўнгил ёзишингиз мумкин. Пулни тежаш ҳақида ҳам ўйлаб ўтирманг. Фақат харидларни амалга оширишда энг муҳим буюмларни сотиб олсангиз бас. Кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Бу сизга айрим одамлар билан муносабатларни яхшилаб олишда ёрдам беради. Кечки пайт кимлардир сизга ғалати бир сирни очиши кутилади. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Аёллар, қизлар эрталаб уйғонгач, гўзаллик салонига чиқиб келишлари тавсия этилади. Ишонинг, бу гўзаллигингизга гўзаллик қўшади. Шу баҳонада анчадан бери асабингизга тегиб келган соч рангидан халос бўлиб, ёқадиган рангга бўяб оласиз. Бу амалингиз оилали бўлсангиз, жуфтингизга албатта ёқиб тушади. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш масаласига жиддий эътибор қаратинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ўзингизга бўйсундиришга уринманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

29 июлда биринчи бўлиб дунёқарашингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Мустақил фикрлашдек қимматли хислатингизни асло йўқотмаслигингиз керак. Бугун олисга, хизмат ва шахсий иш билан ташкил этиладиган сафарларнинг барчаси муваффақиятли кечади. Фақат сафар давомида қийналмаслигингиз учун транспортнинг ўзингизга маъқулини танланг. Шамоллаш, грипп, ангинадан безовта бўлсангиз, фақат замонавий тиббиёт имкониятларидан фойдаланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун кўпчилик учун фикрлашингиз, ишлашингиз талаб этилади. Раҳбарлар топширган вазифа анча мушкул чиқиб қолади. Шу сабабли ҳамкасбларга ёрдам бериш сизнинг чекингизга тушади. Қариндошлар ранжимасликлари учун рўзғор муаммоларини ҳам чин кўнгилдан, тез адо этишингиз керак. Улар анчадан бери рўзғорга қарамай қўйганликда айблашарди. Бугун ўша айбни ювишингизга тўғри келади. Оилали, фарзандли бўлсангиз, фарзандлар ҳақида кўпроқ қайғуринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

29 июл куни жуда қувноқ бир даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу заҳоти асабийлик, депрессия балоларини унутасиз. Молиявий масалада ўта жиддийлик билан ҳаракатлар содир этинг. Танаффусларга ҳақли эмассиз. Тўхтовсиз ишлаш орқалигина кўзланган даромадга эриша оласиз. Кечқурун табиат қўйнига чиқиб кетиб дам олишингиз тавсия қилинади. Чўмилиш, узоқ вақт пиёда сайр қилиш ҳам саломатликка фойда беради.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар бугун бошқалар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўпчилик сиздаги серқирра истеъдоддан ҳайратда. Бугун ҳам уларни янада кўпроқ ҳайратга солишингиз талаб қилинади. Агар сурункали хасталикка қарши даволанаётган бўлсангиз, чала-чулпа қолдириб кетишингиз нотўғри бўлади. Охиригача даволанишингиз тавсия қилинади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади