Россиялик шоумен Бари Алибасовнинг ўғли 20 млн пулни ўғирлаб, отани ўлим тўшагида қолдирганча ғойиб бўлди…

0

 

Россиялик продюсер Бари Алибасов кимёвий моддани билмасдан ичиб қўйиш туфайли сал бўлмаса ўлаёзганди. Аммо врачлар бўш келишмади. Ҳозир у нафақат соғайиб кетди, балки янги куч ҳам йиға олди. Бироқ продюсернинг ўғли отанинг юзига оёқ қўйди. Аввал отанинг аҳволи оғирлигидан ўз манфаатлари йўлида унумли фойдаланди. Шунинг орқасидан 20 миллион рублдан кўпроқ пул ишлаб топди. Кейин эса пулларни олди-ю, қочиб кетди. Тўплаган пулларидан отасига бир тийин ҳам қолдирмади.

— Шу пулларингдан менга ҳеч бўлмаса бир буханка нон олиб бергин, — деб ялингандим, — дейди Бари Алибасов. — Ёки дори олишим учун ҳеч бўлмаса 100 рубл бер!.. Йўқ, бермади. Қочиб кетди. Менинг ўлим билан олишишим ўғлимга бойлик ато этди. Афсус, худо менга шундай қаҳри қаттиқ фарзанд берганидан жуда-жуда афсусдаман…