Ҳаво ҳаддан зиёд исиб кетишининг яна бир зарари аниқланди…

0

 

Америкадаги Невада университети олимлари ўтказган тадқиқотлар ҳавонинг ҳаддан ташқари исиб кетиши оқибатида кўчалардаги асфальт одамлар учун жиддий хавф туғдириши муқаррарлигини аниқлаб берди. Айтишларича, ҳаво ташқарида 35 даража исиганда, асфальтдаги ҳарорат +65 даражани ташкил этади. Бундай иссиқдан бир неча сония ичида инсон териси иккинчи даражали куйиш жароҳатини олиши аниқ.

Бунинг учун олимлар 2013-2017 йиллар оралиғида Лас-Вегас шаҳрида куйиш жароҳатлари олган 173 кишини қайта таҳлилдан ўтказишди. Уларнинг асосий қисми ёз ойларида троутарларда ҳаво исиб кетиши туфайли куйиш жароҳатини олганилиги маълум бўлди. Жароҳатлар айнан қайноқ асфальтдан олинган экан. Мутахассислар бундай куйиш жароҳатлари кўриш имконияти пастлар, болалар ва автоҳалокатга учраганлар учун кўпроқ хавф солишини алоҳида таъкидлашди.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!