Қашқадарёлик қишлоқ врачи бировни пул эвазига ўқишга жойламоқчи бўлди…

0

 

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманига қарашли Нов қишлоқ врачлик пункти дўхтири А. К. И. А. исмли аёлни 25 минг доллар эвазига Тошкент Давлат тиббиёт академиясига ўқишга жойлаб қўймоқчи бўлганди. Пулларни қабул қилиб олаётганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қўлга олинди.

Тезкор тадбир бош прокуратура департаменти ходимлари иштирокида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида ташкил этилди. Устамон врач худди шу ерда қўлга тушди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.