Самарқандда 224 нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 4 нафар абитуриент тест синовларидан четлатилди

0

Аввал хабар қилинганидек, бугун олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синовларидан ўтмоқда.

Тест синовларида иштирок этиш учун вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига кириш истагида рўйхатдан ўтган 96 минг 56 нафар абитуриент қатнашиши режалаштирилганди (шундан 6602 нафари бошқа вилоятлардан келиб тест топширадиган абитуриентлар). Бироқ тест синовларининг дастлабки кунидаёқ 224 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган бўлса, 4 нафар абитуриент нотўғри хатти-ҳаракати учун тест жараёнидан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари икки навбатда, яъни соат 08:00 ҳамда 15:00 да ташкил қилинмоқда. Ҳар куни 6120 нафар абитуриентнинг тест топшириши режалаштирилган.

Zarnews.uz