Дилноза Кубаева Саид Мухторовнинг фильмида роль ижро этганидан афсусдалигини билдирди

0

— Дилноза опа, авваллари киноларда жуда фаол эдингиз. Бироқ кейинги пайтларда экранда кам кўриниш беряпсиз. Бунинг сабабини нималар билан боғлайсиз?

— Биласиз, аслида, кинода кўп ҳам роль ўйнамайман ва кам кўринаётганлигим ўта жиддий масала эмас. Қачонки, қаҳрамон руҳиятимга мос келсагина розилик бераман. Пухта ишланган, кўнглимга ёқадиган лойиҳа ва сценарийлар учрамаяпти. Айримларининг ғояси яхши, лекин менга берилаётган образларнинг «юк»и енгил. Охирги марта режиссёр Саид Мухторовнинг «Васият» фильмида роль ўйнадим. Лекин унда суратга тушганимдан ҳам афсусдаман.

— Нега?

— Шу пайтгача Саид Мухторов билан бирор маротаба ҳам ишламагандим. Чунки унинг киноларида хатоликлар кўп. «Васият»нинг тақдири ҳам аввалгиларидек бўлади, дея сира ўйламагандим. Ғоя яхши, кўтарилган мавзу долзарб. Аммо сюжет тугуни охиригача ушлаб қолинмади. Бу менинг шахсий фикрим, албатта. «Балки,   бошқа бир режиссёр бу фильмни савияли ва халққа манзур келадиган тарзда суратга олган бўлармиди», деган фикр хаёлимдан кўп ўтяпти. Қисқаси, кинодаги ижромдан кўнглим тўлгани йўқ.