Олимпия чемпиони бўлган ўзбекистонлик эркин курашчи бу сафар жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди (+фото)

0

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон номидан қатнашган уч курашчининг икки нафари шоҳсупадан жой олди.

-55 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов олтин медални қўлга киритди. У финалда эронлик рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоиз, мусобақа давомида фақат финалда Жалоловнинг рақиби очко ололди холос. Қолган барча беллашувларда Умиджон йирик ва «қуруқ» ҳисобда ғалаба қозонганди.

-48 килограмм вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Камронбек Қадамов ҳам финалда Эрон термасининг бошқа бир вакили билан баҳс олиб боди ва беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги очкони Раҳмон Амузадҳалили қўлга киритгани учун қоидага мувофиқ олтин медаль форс йигитига насиб этди. Қадамов эса кумуш медалга эга чиқди.