ТОВУС ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Товуснинг ватани Осиё ҳисобланади. Фақат бир туригина Африкада яшайди.

2. Мьянмада товус расман мамлакат тимсоли сифатида эътироф этилган.

3. Индуизмда товус илоҳий қуш сифатида қадрланади.

4. Айрим давлатларда товус патини уйда асраш бало келтиради дея ҳисобланади.

5. Баъзи давлатларда товус гўштидан турли таомлар тайёрлашади.

6. Товус ҳам уча олади. Бироқ у ерда юришни кўпроқ хуш кўради.

7. Ёши улуғ товусларнинг узунлиги бир метрдан ошади.

8. Товус кобра илонларни ҳам бир чўқишда ўлдира олади.

9. Товус ҳаракатланганда, патлари бир-бирига ишқаланиш натижасида ўзидан инфратовушлар таратади. Аммо бу биз одамларга эшитилмайди. Олимларнинг айтишича, товуслар худди шу товушлар орқали бир-бири билан тиллашади.

10. Тибетдагилар ҳануз товус гўшти айрим хасталикларга шифо деб ўйлашади.

11. Товус яқинлашиб келаётган табиий офатлар, масалан, сув тошқинлари, тўфонлар ва зилзилани олдиндан сеза олади.

12. Зоология нуқтаи назаридан қараганда, товус товуқнинг қариндоши ҳисобланаркан.

13. Уй шароитида товус 20 йилгача умр кўради.

14. Товуснинг эркаги вояга етгач, ўзи учун ҳарам ташкил этади. Ҳарам уч урғочидан иборат бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади