Американинг «51-зона» деб номланган ҳарбий базаси атрофида яна ўзга сайёраликлар кемаси юз кўрсатди…

0

 

Америка ҳукумати, ҳарбийлари «51-зона»да ўзга сайёраликлар йўқлигини қанча тавалло қилмасин, куни кеча айнан ўша база осмонида ўзга сайёраликларнинг фазо кемаси парвоз қилаётгани кузатилди.

Бу фазо кемаси Невада саҳросида жойлашган Рэйчел аҳоли яшаш пункти тепасида жуда катта тезликда парвоз қилди. Бу аҳоли яшаш пункти худди ўша «51-зона» яқинида қад ростлаган.

— Биз зонадан анча узоқда ҳеч қандай самолёт ё товоқсимон, дисксимон фазо кемасини кўрмадик, — дейди гувоҳлардан бири. — Зонага яқинлашгач, ана, у ерда ҳақиқатан ўзга сайёраликлар кемасини кўрдик. Бу товоқсимон кема фантастик тезликда ҳаракатланарди. Афсуски, уни суратга олишга қўрқамиз. Чунки ҳар қадамда «Суратга олманг, отиб ташлаймиз» деган ёзувли табличкалар илиб ташланган. Биз бир ҳақиқатга ишондик. Ўзга сайёраликлар «51-зона»да яшайди. Улар беҳуда Невада осмонида сайр қилаётгани йўқ. Ишқилиб, яхшиликка бўлсин!