«Mangu.uz» – молиявий пирамидами ёки миллий криптовалюта?

0

Бугунги кунда шаффофлашиб бораётган сиёсатимиз бераётган имконият туфайли блокчейн билан ҳимояланган ёки махсус дастурий таъминот асосида ишловчи электрон ҳамён шаклидаги тўлов системалари юртимиз ҳаётига ҳам кириб келмоқда.

Фаолиятини 2018 йил 1 март куни реклама учун жой – пиксел сотиш билан бошлаган «Mangu-Innovation» сайти Ўзбекистонда рақамли актив тизимида биринчи бўлиб, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги таъсисчилигидаги «Mirzo Ulug‘bek Innovation Centre» тақдим этган солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, ўн мингдан ортиқ фойдаланувчиларни ўз ғояси атрофига бирлаштира олди.

Ҳозирда Mangu.uz платформасини кўп тармоқли Процессинг марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда. «Mangu савдо маркази» бўлимига жойланаётган маҳсулотлар кафолатли тизимга эгалиги, «MNG» активлари билан ҳам харидларни амалга ошириш мумкин эканлиги учун ҳам фойдаланувчилар меҳрини қозонмоқда.

Ўзбекистонда илк бор халқаро «Payeer» ҳамёни билан ҳам интеграция қилинган Mangu.uz платформасидаги ҳаракатдаги активларини АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Хитой каби давлатлардан инвестиция жалб этиб ҳам сотиб келмоқда.

Mangu.uz лойиҳасининг ғоявий мазмуни – 1,017,125 дона дастурий пикселларини маҳсулот сотиб олиш, хизматга тўлаш ёки онлайн биржада қайта сотиш мумкинлиги учун электрон алтернатив актив сифатида шакллантириб боришдан иборат.

Ҳар донаси бир-уч дақиқада сотувга чиқарилиши белгиланган лойиҳа қимматли активларининг бугунги кунда 27 фоиздан ортиғи сотилиб, минглаб фойдаланувчилар Mangu.uz электрон биржаси инвесторига айланди.

Лойиҳа молиявий ташкилот эмас, мажбурий миқдорда сумма киритиш, рефал тизим ва ортидан одам олиб келиш каби пирамида хусусиятларини такрорламайди.

Содда қилиб тушунтирганда, Mangu.uz платформасида реклама объекти сифатида чегараланган 1,017,125 квадрат метр савдо нуқталари – пикселлар мавжуд. Оммавий офертага кўра, ушбу объектлар 2028 йил охиригача Брендлар ва жисмоний шахсларга реклама ва интернетда савдо қилиш учун жой сифатида таклиф этилмоқда.

Амалда ушбу пикселларини харидор ўз ҳамёни орқали бошқариши – Биржада сотиши, савдо марказида сотувчига ўтказиши, маҳсулотга айирбошлаши мумкин. Яъни, ҳаракатланиш хусусиятига кўра «Mangu» электрон актив ҳисобланади.

«Mangu» активлари бўлган пикселларнинг барчаси лойиҳа режасига кўра, келгуси икки йил давомида сотилиб кетганидан сўнг яъни «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ҳукумат қарорига мос келувчи устав капитал йиғилгач, лойиҳа таъсисчиси «AQL EGALARI» компанияси «Mangu» – «MNG» активларини блокчейн билан ҳимоялаб, Binanse каби йирик халқаро крипто биржаларга чиқаришни ва шу орқали Ўзбекистонга йирик инвестиция оқими жалб этишни ният қилган.

Асосан активлари сотувидан бюджет яратаётган лойиҳа «Mangu савдо маркази» бўлимида юзлаб электроника маҳсулотларини ўз инвесторларига айнан «1 MNG» курси бўйича ҳисоблаб, сотувга чиқарган. Сотувга қўйилган қўл телефонидан то автомашинагача бўлган маҳсулотлар биржада фаол бўлган инвесторларга пулини «MNG» орқали бўлиб тўлаш шарти билан насияга тақдим этилмоқда.

Номинал нархи 1000 сўмдан пастга тушмаслигини оммавий офертага асосан кафолатлаган «MNG» активлари нархи ўтган 500 кунлик фаолияти давомида 2018 йил 4 декабргача 5070 сўмга қадар кўтарилиб келган.

Бунда рақамли бизнесга қўл уриб, реклама ва электрон савдо учун жой сифатида Mangu.uz’дан пиксел сотиб олган фойдаланувчи кўп функцияли профили орқали ўз активларини ўзи мустақил идора қилади.

Пикселларни истаса асосий саҳифага реклама баннери сифатида жойлаштириши, истаса ҳар бир эълон учун 1 «MNG» тўлаб, «Mangu савдо маркази»га маҳсулоти рекламасини жойлаши ёки биржада уларни бошқа талабгорларга сотиб юбориши мумкин.

Ҳозирда «Mangu-Innovation» компанияси Ўзбекистонда ягона блокчейн технологиялари билан ҳам мукаммал иш юритувчи IT MAKER дастурчилар гуруҳи билан бир жамоа бўлиб иш юритмоқда. Лойиҳа исталган мураккабликдаги сайтлар яратиш бўйича ҳам шуғулланади.

Бугунгача ўндан ортиқ кичик корхона ва брендлар билан юридик шартнома тузиб, уларга инновацион савдо учун реклама объекти сифатида пикселларини тақдим этаётган «Mangu-Innovation»га мақоламизни тайёрлаш жараёнида Баҳодиржон Солижонов раҳбарлигидаги «Бағдод нурафшон тонги» МЧЖ ҳам инвестор сифатида қўшилгани хабарини олдик.

Ушбу янги бренд водий ҳудуди бўйлаб металлни қайта ишлаш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан ҳисобланади.

«Mangu-Innovation» янги корхона билан трикотаж ишлаб чиқариш йўналишида ажойиб реклама ечимига эга битим имзолади. Эндиликда ҳар ой корхона ишлаб чиқарадиган эркаклар футболкасининг 9,000 донаси «Mangu» инновацион ғоясини ўзида акс эттирган расмлар туширилган кўринишда харидорларга тақдим этилади.

Болалар ўйингоҳи қуриш ва трикотаж ишлаб чиқариш йўналишида буюртмангиз бўлса, ушбу бренд менежерига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

+99891 1440930;

Буюртма учун тўловлар «MNG» активлари билан ҳам қабул қилинади.

Бугунги замонавий рақамли бизнеслар, турли «коин»ларнинг виртуал биржалардаги олди-сотди жараёнлари, улардаги курс тенденцияси исталган интернет фойдаланувчисини инвесторга айлантириб, маълум вақт мобайнида миллионерга айлантириб юбориши мумкин! Муҳими, электрон биржалар қиморга асосланган ҳаяжонли ўйин эмас, йирик инновацион ечимларнинг дастлабки қадамлари ҳисобланади.

Рақамли иқтисодиёт йўналишини таҳлил қила олганлар майдони.

Ҳозирда Mangu.uz миллий рақамли биржасида охирги 15 кун ичида 1895 сўмдан 48% гача нарх ўзгариши кузатилиб, бугун 1 «MNG» Биржада ўртача 2804 сўм атрофидаги суммани ташкил этмоқда.

Лойиҳанинг «Mangu савдо маркази» бўлимида қўл телефонидан то енгил автомобилгача бўлган маҳсулотларининг «MNG» орқали сотуви ҳамда насия савдо усулида пулини бўлиб тўлашга берилиши ортаётгани ҳамда 1,017,125 дона қайта эмиссия қилинмайдиган активларга талабгорларнинг ортиб бораётгани лойиҳани янаям ривожлантирмоқда.

Миллий виртуал тараққиётни «Mangu» билан бирга кузатинг!

Видео:

«Mangu-Innovation» компанияси манзили:

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,

Фозилтепа кўчаси 14-«А» уй;

Мўлжал: Учтепа ИИБ ёнида.

Лойиҳа юзасидан узлуксиз алоқа маркази:

+99871 2008788;

Қабулхона: +99871 2740383;

Менежер: +99897 3430888;

Биржага ташриф: https://mangu.uz/profile/trade
Каналга кириш: @manguuzbank
Расмий Чат: @manguuzchat

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Таҳририятдан: Биз ҳам «Mangu.uz» сайти орқали Лойиҳани батафсил ўрганиб чиқдик. Дарҳақиқат, бугунги кунда интернетдаги махсус ҳимояланган турли «коин»лар дунё капитализациясига катта таъсир этмоқда. Тараққиётдан ортда қолмасликни замоннинг ўзи талаб этмоқда. Рақамли пуллар соҳасида юртимизда илк бор катта юрак билан иш бошлаган «Mangu-Innovation» Лойиҳа эгаларининг келгуси ишларида омад тилаган ҳолатда умид қиламизки, инфляция даражаси кундан кунга ортиб бораётган бугунги жараёнларга кўра келгусида «Mangu» жаҳон криптобиржаларида рақамли-миллий актив сифатида кўриниш бера олади. Хорижий инвестиция олиб киришга янгича нигоҳ!..