Ота бўлиш ҳам масъулиятдир!

0

Онаси баҳрида ҳомила нишонасини эшитгандаёқ оталар ўзини етти қават осмонда кўришади. Ахир у ота бўляпти. Лекин оталик бурчи, оталик масъулияти ва мажбурияти, фарзанд олдидаги, аҳли аёли олдидаги вазифалари ҳақида ҳамма эркак ҳам мард туриб ўйламайди. Буни бугунги кунда МИБ га келиб тушаётган алиментни ундириш ҳақидаги суд қарорлари таҳлилида ҳам кўрса бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Fиждувон туманлараро судининг 2003 йил 21 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Анвар Тилабов (исм ва фамилиялар шартли равишда ўзгартирилди)дан ундирувчи Наргиза Азизованинг фойдасига нисбатан вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

МИБ Ғиждувон тумани бўлими томонидан қарздор А.Тилабовга бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўламай қочиб юрган эди. Натижада унинг алиментдан бўлган қарздорлиги 68208000 сўмни ташкил қилган.

Оталик бурчини унутган қарздор ўзига тегишли хулоса чиқармай, алиментдан бўлган жами 68208000 қарздорликни тўламасдан келганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу куннинг ўзида Ғиждувоон туман маъмурий суди томонидан яна икки нафар алимент тўловчиларнинг иши кўрилиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.