Туркманистонда помидорнинг янги нави яратилди…

0

 

Туркманистоннинг Тошовуз шаҳридаги қишлоқ хўжалик институти илмий марказида “Восток-6” ҳамда “Болқон” навларини чатиштириш орқали “Ойнур” нави яратилди. Янги нав 2016-2018 йиллар давомида синовдан ўтказилганда, ҳар гектардан 43,4 тоннадан мўл ҳосил берди. Янги помидор нави хомлигича истеъмол қилиш ва тузлаш учун ҳам жуда қўл келади. Помидор экилган кундан бошлаб бошқаларига нисбатан қисқароқ муддатда ҳосил беради. “Ойнур” помидорлари қурғоқчилик ва хавфли касалликларга бардошли. Ҳар бир помидор вазни ўртача 80-110 граммни ташкил этади.