Уммончи Шоҳруҳ: Зоҳид биздан кўра кўп пул олар эди

0

«Уммон» гуруҳининг солисти Шоҳруҳ улар гуруҳда учта бўлганида пул қандай тақсимланиши ҳақида сўзлаб берди.
Хонанданинг таъкидлашича гуруҳда Зоҳид қўшиқ юклаб (скачка) олинганидан тушган фойдададан катта қисмини қўлга киритган. Сабаби қўшиқнинг сўзи, мусиқаси ва сайқали билан айнан Зоҳид шуғулланган. Гуруҳнинг қолган аъзолари Жасур ҳамда Шоҳруҳ эса фақатгина ижро учун пул олишган. Лекин хонанданинг таъкидлашича тўй ва бошқа маросимлардан тушган пуллар ўртада тенг тақсимланган.

Эслатиб ўтамиз уч йигитдан иборат бўлган «Уммон» гуруҳи 10 йиллик фаолиятидан сўнг тарқалиб кетган ва ҳозирда гуруҳда Шоҳруҳ яккахон тарзда фаолият олиб бормоқда.