Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 август куни яқин ўтмишда йўл қўйган хатолар жабрини тортишингизга тўғри келади. Оила аъзоларингиз, дўстлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Улар сизни жабр кўришдан асраб қолишлари мумкин. Молиявий аҳволингиз ўртача кўринишда бўлади. Кечқурун ўзингиз билиб-билмай нотўғри бир ҳаракатни содир этиб қўйишингиз мумкинки, кейин уятдан қаерга беркинишни била олмай ҳалак бўласиз. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун янада реалисторқ бўлишингизга тўғри келади. Ҳатто, романтика оғушида бўла туриб ҳам реалистларча йўл тутинг. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам бўшаша кўрманг. Доимо ёниб туринг. Ана шунда эзгу мақсадларга тезроқ етасиз. Хаёлпарастликка берилманг. Акс ҳолда рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф эта олмаслигингиз мумкин. Уй таъмирига киришишни мўлжаллаган бўлсангиз, камроқ харажат қилишга уриниб кўринг. Бу қўлингиздан келади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

1 августда кимнингдир ҳисобидан бойиб кетиб қолишингиз эҳтимоли бор. Қандай қилиб дейсизми? Дўстлардан бирини қандайдир хавфли балодан қутқариб қоласиз-у, у сизга мукофот тақдим этади. Нотаниш одамлар билан эҳтиёт бўлиб мулоқот қилинг. Улар ишончли дўстга айланиши мумкин деган хаёлни миянгиздан чиқариб ташланг. Оилада қариндошлар бир-бирлари билан жанжаллашиб қолишлари кутилади. Сиз эса уларни тинчлантириш билан овора бўласиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун иш жойингизда камтар бўлиб юришга ҳаракат қилинг. Истеъдод, тажрибангизни ҳамкасблар қаршисида намойиш қилиш фикридан йироқ бўлинг. Шундоқ ҳам кейинги пайтларда ёмон натижаларга эришмагансиз. Ёзда касал бўлиш жуда ёқимсиз кечади. Аммо на илож. Шамоллаш деган нарса томоғингиздан олиши мумкин. Шунинг учун муздек ичимликлар ичмасликка, совиткич қаршисида узоқ туриб қолмасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун ўзингиз учун қадрли ҳисобланган одамлар даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

1 август куни ҳар ишда ҳам қалбингизга қулоқ тутавериш нотўғри бўлади. Қалбингиз ҳам аҳён-аҳёнда айёрлик қилиб кўнглингизни оғритиши ҳеч гап эмас. Ишда принциплардан воз кечган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Агар ҳар ишда етакчи бўлишни хоҳласангиз, олдин профессионализмни кенг намойиш эта билишингиз керак. Оилада эса шундоғам етакчисиз. Асабни эҳтиётланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун атрофингизни тушунган, тартибли, ақлли инсонлар қуршаб олиши кутилмоқда. Худди ўша инсонлар билан бекорга танишиб, дўст тутинмаганингизни англаб етасиз. Молиявий масалада ютуққа эришиш учун ҳам дўстлардан бирига қўнғироқ қилишингиз керак бўлади. Муҳаббатда ҳар нарсага ўзингизни айблаб, сиқилаверманг. Акс ҳолда оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз, оилали бўлсангиз, жуфтингиз устингиздан очиқчасига кула бошлаши ҳеч гап эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

1 августда тун бўйи яхши ухлай олмаган чиқасизми, миянгизни кун давомида бўлар-бўлмас хаёллар чулғаб сизга тинчлик бермаслиги мумкин. Иш танлашда бугун даромадига эмас, ишнинг қизиқарли ё аксинчалигига қараб танланг. Куннинг иккинчи ярмида бадавлат қариндошлардан бири сизни моддий жиҳатдан яхшигина қўллаб юбориши кутилади. Бундан ташқари, қимматли маслаҳатлардан ҳам мосуво қолмайсиз. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Аммо сафар сизга кўнгилсизлик ҳадя этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Чаён буржида таваллуд топганлар бугун мулоқотда ҳам, овқатланишда ҳам танлов масаласига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Шунда атрофдагилар билан орангизда муаммо бўлмайди, ошқозон хасталаниш хавфидан холи бўлади. Куннинг иккинчи ярмида айримларни янги танишувлар, қувноқ давралар кутиб қолади. Агар ишни маълум муддатга йиғиштира туриш зарурати туғилса, кўнглингиз хоҳишига итоат этинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 август куни келажак ҳақида ўйлашдан тийила туринг. Вазиятга тўлиқ ишонинг. Шундай аҳволда ҳам яқинларингиз, дўстларга кўриниш ортиқчалик қилмайди. Айниқса, заҳирадаги пулларни икки баробар кўпайтириб қўйган бўлсангиз, дам олишга, нафас ростлашга ҳам ҳақлисиз. Саломатлигингизда муаммо бўлмайди. Эмоционал аҳволингиз бироз инжиқланиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб вақт ўтказинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларга иммунитетни мевалар ёрдамида кўтариб олиш тавсия этилади. Бундан ташқари, сабзавотлар истеъмоли, қуёшли ванна ҳам иммунитетни кўтаришда муҳим аҳамият касб этади. Оилалилар бугун бошқа кунлардагига қараганда, ҳис-туйғуга бойроқ бўлишади. Ҳатто, арзимас майда-чуйда ташвишлар ҳам сизни беэътибор қолдира олмайди. Шунга яраша, ҳис-туйғулар яқинларингиз билан янада ёрқин муносабатларни юзага келтиради.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун сиз нафақат иш жойингиз, балки касбингизни ҳам ўзгартириш ҳаракатига тушиб қолишингиз мумкин. Бу кўпчиликка фойда беради. Ишингиз ўнгидан келиб тез фурсатда иш жой ҳам топасиз, янги касбни ҳам мустаҳкам эгаллай бошлайсиз. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан ўтказишади. Фақат янги танишув жараёнида жуда дилгир бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

1 августда омад деганнинг бариси сиз тарафда бўлади иншооллоҳ. Истеъдодингизни, имкониятларни яхшироқ кўришни хоҳласангиз, кўзни каттароқ очинг. Ўзингизни тўлақонли бахтли ҳис этиш учун тоза ҳаво, қуёш ва мевалар зарур бўлади. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфтини учратишга улгурган бўлсалар, бегоналарга қарамай қўя қолганлари дуруст.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

1 ТА ФИКР

Comments are closed.