ЎЗБЕКИСТОН ЁШ ОЛИМЛАРИ КЎРЛАР УЧУН МАХСУС ЭЛЕКТРОН ҲАССА ЯРАТДИ…

1

 

Бу ихтиро маҳсулига ёш олимлар Бунёд Зарипов ва Ўлмас Зоировлар муаллифлик қилишган. Инновацион ҳасса тақдимоти шу йил 29 июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ҳасса ўзидан электромагнит нурларини таратиб, шунинг ёрдамида икки метр радиусда олдиндаги тўсиқлар ҳақида маълумот олади. Ультратовушли сенсор чуқур ёки тўсиқларни катта тезликда аниқлаб, эгасига ё товушли сигнал, ёки вибрация орқали хабар беради.

Олимларнинг ишонч билан айтишича, бу ҳасса кўриш ва эшитишда муаммоси бўлганларга нафақат мустақил ҳаракатланиш, балки жамоат транспортидан фойдаланишда ҳам катта ёрдам беради. Ҳозирда ихтиро нусхаси Пскент туман кўрлар жамиятига тақдим этилган.

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Мен бундан 2-3 йиллар аввал ва балки ундан хам купрок Япония олимлари ишлаб чикиб синовдан утказиб ишлаб чикараётганини телевизорда кургандим. Вибрация беради шахс кули оркали сезади.

Comments are closed.