АВГУСТ ОЙИДА КУЗАТИЛАДИГАН МАГНИТ БЎРОНЛАРИ…

0

 

Умуман айтганда, август анча тинч ой бўлиб қолади. Лекин шунга қарамай, бу ой ҳам атмосферада магнит бўронлари кузатилиши кутилади.

5-6 август кунлари иккита ўртача кучга эга магнит бўронлари бўлиб ўтади. Худди шундай қувватли магнит бўронлари 4, 11, 12, 13 ва 24 кунлари ҳам кузатилади.

Тиббиётчилар шу кунлари эрталаблар жисмоний машқларни канда қилмасликка чақиришади. Бу стрессни йўқ қилиб, магнит бўронларига вассал бўлиб қолишдан асрайди, томирлардаги қон айланишини меъёрда ушлаб туради.

Магнит бўронлари ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатмаслиги учун қуёш тиғидан нарироқ бўлиш тавсия этилади. Агар сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутмаслигингиз керак. Тинчлантирувчи дорилар ичиш ҳам зиён қилмайди. Организмни жисмоний зўриқтиришдан қочинг.

 

МАГНИТ БЎРОНЛАРИ ОРГАНИЗМНИНГ УМУМИЙ ҲОЛАТИГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?

 

Организмнинг умумий ҳолатига магнит бўронлари таъсир этиш ё этмаслиги ҳақида олимлар ҳам аниқ тўхтамга кела олишмаган. Фақат шуниси аниқки, магнит бўронлари юрак-қон томир ва асаб тизимига албатта таъсир кўрсатади.

Саломат бўлинг!!!