Бир гуруҳ астрономлар худди ер каби ҳаёт қурса бўладиган сайёрани аниқлашди…

0

 

У Ердан 31 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Олимлар бу сайёрага «GJ 357 d» дея ном беришди. Бу сайёра зич атмосферага эга. Демак, унда тирик организмлар яшаб кетиш имконига эга бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Экзосайёра М спектрли қизил митти юлдузлардан бири атрофида ҳаракатланади. Унинг тўлиқ айланиб чиқиши 55, 7 кунга тўғри келади.

Ҳозирча олимларнинг бу топилмаси турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Лекин астрономлар ортга чекинмоқчи эмас. Улар янги сайёрада ҳаёт қурса бўладиган янги далилларни албатта топишади.