Ҳиндистонлик врачлар 7 ёшли боланинг оғиз бўшлиғидаги жами 526 та ортиқча тишчаларни олиб ташлашди. (асаби бўшлар қарамасин)

0

 

Бу ғайриоддий воқеа Ҳиндистоннинг Тамилнад штатига қарашли Ченнай шаҳридаги стомотология институтида содир бўлди. Равиндран фамилияли етти яшар болакай ўнг тарафдаги пастки жақ қисмида шиш борлигини айтганди. Рентген шиш ичкарисида кўплаб майда тишлар ўсиб чиққанини кўрсатди. Врачлар бу тишчаларни олиб ташлагач, санаб кўришганда, жами 526 тани ташкил этди.

Врачларнинг айтишича, болакайнинг оғиз бўшлиғида бу қадар кўп тишчалар ўсиб чиқиши аномалия ҳисобланиб, бунга уяли алоқа вишкаси ёки шунга ўхшаш ўзидан заҳарли нурлар таратувчи ускуна сабаб бўлиши мумкин экан. Ҳозир Равиндраннинг тишлари 21 та. Бу етти яшар болалар учун қониқарли миқдор ҳисобланади. Аммо 16 ёшга етганда унга тиш имплантати ўрнатиш зарур бўлиши мумкин.