Россиялик хонанда Лариса Долина мухлисалардан бирини очиқчасига ерга уриб ташлади…

0

 

Волжск шаҳрининг 65 йиллиги муносабати билан концерт беришга келган халқ артисти Лариса Долина навбатдаги қўшиқларидан бирини ижро этиб бўлгач, саҳнага мухлиса аёллардан бири чиқиб келди ва унга олмалардан ясалган каттакон букетни тақдим этди. Ҳамма билади, мухлиса азбаройи меҳри кучлилигидан хонанда учун атайин шу букетни тайёрлаган. Афсуски, Долина букетга жавобан шундай деди:

— Ҳа-а, менинг қорнимни тўйдирмоқчи бўлдингизми? Хавотирланманг, мен оч эмасман!..

Аёл ер ёрилмади, ерга кириб кетмади. Қилган ишидан минг афсуслар чекканча саҳнани тарк этди. Долина эса гўё ҳеч нарса бўлмагандай, қўшиқ куйлашда давом этди.

Экспертлар бу воқеага ўз фикрларини билдириб ўтишди. Айтишдики, қўшиқчилар деярли китоб ўқишмайди. Худди шу нарса уларнинг тафаккурини торайтириб қўйган. Ўйламасдан мияларига келган гапни тилга кўчириб қўя қолишади.

Астағфирилло!!!