Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 2 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳар соҳада қатъиятли бўлишингиз талаб этилади. Шундагина барчанинг қаршисида юзингиз ёруғ, тилингиз узун бўлади. Дўстлар билан муносабатда тафаккурга суянинг, ишда интилувчанлик керак бўлади. Шахсий ҳаётда енгил шок ҳолатига киритиб қўйиши мумкин бўлган ҳодисалар юз бериши кутилади. Саёҳатга чиқиш зарурати туғилса, бош тортманг. Саёҳат сизга ёрқин эмоциялар ҳадя этади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

2 август куни бир-биридан қизиқарли ҳодисаларнинг кўпчилигига гувоҳ бўласиз. Бир сўз билан айтганда, зерикиш нелигини билмасдан кунни кеч қиласиз. Рўзғорингизда мушкулотлар кўзга ташланиши мумкин. Илгари ҳам шу тахлит мушкулотларга дуч келгансиз. Уларни жамоавий тарздагина бартараф эта олгансиз. Лекин бу гал ёлғизликда ҳаракатлар содир этасиз. Бошқа иложингиз ҳам йўқ.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун қанчалар муҳим бўлмасин, барча ишларни маълум муддат четга суриб, яқинларингиз ҳақида қайғуришингизга тўғри келади. Уларга уй таъмири, ёки бошқа уйга кўчиб ўтиш кабиларда яқиндан ёрдам беришингиз керак бўлади. Коммунал тўловлардан ҳам қарзларингиз йиғилиб қолган кўринади. Тўлайсиз-да. Тўламаганингизга қўйишмайди. Бироқ пулингиз бу билан тугаб қолмайди. Моддий аҳволингиз тобида бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

2 августда зиммангизга оғир ва ўта жиддий бир вазифа юкланиши мумкин. Бу меҳнат таътилига чиққач, не юмуш билан банд бўлиш вазифаси. Албатта, таътилда дам олган маъқул. Бироқ муаммолар тугамаса, қандай дам олиш мумкин? Саломатлигингиз панд бериб қўймаслиги учун витаминлар ичиб юришингиз тавсия этилади. Белни мустаҳкамлашга қаратилган машқлар, кечқурун оёқни илиқ сувда маълум муддат ушлаб туриш ҳам саломатлик гарови эканини унутманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун бошқалардан беркиниб юришга ўзингизни мажбурдек сеза бошлашингиз мумкин. Аммо бу ишингиз нотўғри. Агар қандайдир айб иш қилган бўлсангиз, жавобини беринг ва очиқчасига яшанг. Яқин дўстлардан бири кун давомида ёқимсиз бир хабар айтиб кайфиятингизни баттар тушириб юбориши мумкин. Ҳар бир эшитган ёқимсиз гапни юракка яқин олавермаслигингиз тавсия қилинади. Молиявий муаммолар кечқурун ижобий ҳал бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

2 август куни шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар юзага келиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишиб суҳбатлашишингиз мумкин. Бу кайфиятингизга фақат позитивлик ҳадя этади. Бугун хорижга хизмат юзасидан сафар қилиш, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ва шахсий бизнесни очиш омадли кечади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун тарози буржи остида туғилганларнинг шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам омади келади. Шундай экан, олдиндан хунук хаёлларни мияга яқинлаштирмаганингиз маъқул. Тўғри, эмоция гоҳида сизни ўз ҳукмига бўйсундирмоқчи бўлади. Аммо сизда тажриба етарли. Эмоцияни ўз назоратингизга ола биласиз. Ишга ижодий ёндашишни шиор қилиб олинг. Кечки пайт оммавий характерга эга тадбирда иштирок этишингиз кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

2 августда сизга сердаромад бир ишда ҳамкорлик таклиф қилишлари мумкин. Ишонинг, бу иш ҳар жиҳатдан сизга маъқул бўлади. Дарров розилик билдиринг. Саломатлигингиз панд бермаслиги тайин. Аммо шахсий ҳаётда кўнгилсиз бир вазиятга тушишингиз мумкин. Шунинг учун серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг, одам кўп йиғиладиган жойлардан қочинг. Кечқурун кимдандир қарз олган бўлсангиз, қарзингизни узиб қўйишингизга тўғри келади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўқотар буржи вакилларини бугун омад кутиб туради. Ҳатто, эрталабдан қачонлардир бажарган ишингиз учун пул ҳам беришади. Фақат пулларингизни шубҳали лойиҳаларга тикиш фикридан йироқ бўлинг. Обрўйингизни сақлаб қолишга интилинг. Муҳаббатда ҳам оила қурмаганлар ўз фикрига эга бўлишлари лозим. Лекин бўлғуси жуфтингиз қаршисида камтар бўлинг. У димоғдорликни ёмон кўради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

2 август куни жуда фойдали бир ишга таклиф этишади. Фойдалилиги ҳақиқат. Қисқа фурсатда бир дунё пул ишлаб топишингиз учун имкон туғилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари эҳтимолга яқин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун шубҳали лойиҳаларга пул тикманг. Кечқурун ёши улуғ қондошлардан бири хасталиниб қолганидан хабар топасиз ва унга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатасиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда алоҳида илҳом ва иштиёқ билан ҳаракатлар содир этинг. Истеъдодингизни иқтисод қилишдан тийилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Кечқурун яқин манзилга сафар уюштиришингиз мумкин. Сафар сизга қўшимча гармония ва куч ҳадя этади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

2 августда балиқ буржида туғилганларни омадлар шоҳсупаси кутиб туради. Барча ишлар режа бўйича кетади. Раҳбарлар бажарган ишингиздан шу қадар мамнун тортадики, мақташдан ташқари, мукофот пули ҳам белгилашади. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиёт бўлишлари зарур. Бугун рақобат жуда жиддий кечади. Тиккан пулингизга ярашасидан кўп фойда олишга уринманг. Барибир худонинг айтгани бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади