Аёлига вафодор ўзбек актёри

0

Ҳожиакбар Нурматов 1944 йил 25 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. У Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1966 йилдан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида актёр сифатида фаолият юритган. Алишер Навоий, Султон, Мўминмирзо каби роллар унинг театрдаги илк образларидир. Видеофильмлардан «Домла» ва «Шайтанат» фильмларида, шунингдек, кинода «Абдуллажон», «Кичкина табиб», «Осмондаги болалар» ва шу каби бир нечта фильмларда роллар ижро этган, 2000 дан ортиқ фильмларнинг дубляжида қатнашган.

Ҳожиакбар Нурматов Раънохон исмли аёл билан оила қурган. Улар икки қиз фарзандли бўлган. Актёрнинг рафиқаси оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Шундан сўнг Ҳожиакбар Нурматов бошқа турмуш қурмаган ва ёлғиз ҳаёт кечирган.

Ушбу актёр 2007 йил февраль ойида, 62 ёшида юрак хуружидан вафот этган.