АҚШ собиқ президенти Жон Кеннедининг жиян набираси наркотик дозасини кўпайтириш туфайли вафот этди…

0

 

Айтишларича, Америка собиқ президенти Жон Кеннедининг оиласини қанча йиллардан бери бахтсизлик, кўнгилсизлик, кутилмаган балолар тарк этмайди. Мана, бу гал ҳам энди 22 ёшни қаршилаган жиян набира қиз Сирша Кеннеди-Хилл наркотиклар дозасини кўпайтирган ҳолда истеъмол қилди-ю, ўлим топди.

Сиршанинг отаси Пол Майкл Хилл рафиқаси Кортни Кеннедига уйланмасдан олдин террорда айбланиб 15 йил турмада ўтириб чиққан. 1993 йили улар турмуш қуришган. 2006 йили ажрашишган.

Америкада бу оилани тинимсиз бахтсизлик ва бало таъқиб этиши ҳақида кўп гапиришади. Масалан, АҚШ собиқ президенти Жон Кеннедининг ўзи ҳам суиқасд туфайли ҳалок бўлган. Унинг кенжа укаси Роберт Кеннедини ҳам 1968 йили отиб ўлдиришган. Катта акаси Жозеф Патрик Кеннеди 1944 йили махфий ҳарбий топшириқни бажараётиб ҳалок бўлган. Кеннедининг опаси Кэтлин Кеннеди 1948 йили автоҳалокатга учраш оқибатида ўлим топган. 1963 йил Жон Кеннедининг ўғли туғилгач, орадан 39 соат ўтиб вафот этган. Роберт Кеннедининг ўғли Дэвид 1984 йили кокаинни катта дозада истеъмол қилиш туфайли оламдан ўтган. Роберт Кеннедининг яна бир ўғли Майкл 1997 йили чанғида учиш жараёнида фалокатга учраб, ҳалок бўлган.

Астағфирилло!!!