Индонезияда кучли ер силкиниши содир бўлди. Энди сув тошқинлари хавф солмоқда…

0

 

Индонезиянинг Суматра оролида магнитуда кучи 7, 1 баллга тенг кучли зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Пандегланг аҳоли яшаш пунктидан 205 километр узоқликда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда экани аниқланган.

Индонезия раҳбарлари мамлакатга сув тошқинлари хавф солаётганидан аҳолини огоҳлантиришди. Кейинчалик мамлакатдаги фавқулодда вазиятларга қарши кураш агентлиги мутасаддилари Ява ороли ғарбидаги Бантен вилоят аҳолисини ва шу жумладан суматраликларни хавфсиз жойларга кўчиб ўтишга чақирди. Расмий хабарларга қараганда, сув тошқинлари ўта хавфли кечиши мумкин экан.

Зилзила туфайли ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.

Астағфирилло!!!